«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 00:30
ЎЗO‘Z

Эксперт: Талаба ўқишни битирганидан кейин қанча ойлик олишини билиши керак

23 ноя, 17:00 2 209 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эксперт: Талаба ўқишни битирганидан кейин қанча ойлик олишини билиши керак Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби директори Рустам Абдурауповга кўра, Ўзбекистонда миллий малака даражаси, профессионал стандартлар жаҳон даражасида ишлаб чиқилса, маълум бир талаба қайсидир мутахассисликни эгаллагандан кейин меҳнат бозорида тахминан неча пул топишини олдиндан билади.

У бу ҳақда Давлат бошқаруви академиясида ўтказилган “Янгиланаётган жамиятда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги конференцияда айтиб ўтган.

“Қайси мутахассисликни эгалласа, келажакда қанча пул топишини олдиндан билгандан кейин ҳисоб-китоб қилса бўлади. Шунда таълимга сарфланадиган пуллар харажат сифатида эмас, балки инвестиция сифатида қабул қилинади. Масалан, абитуриент Дипломатия университетига кирадиган бўлса, битирганидан кейин қанча ойлик олиши, университетда ўқиш учун сарфлаган пулини неча йилда қайтариб олишини била олади. Бутун дунёда шунақа. Бизда ҳам шу тизим жорий этилса кўплаб муаммоларга ечим топилади”, - деди Рустам Абдураупов.

Мазкур масала юзасидан президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев ўз муносабатини билдириб ўтди:
“Нега хорижда таълимга сарфланадиган харажатга инвестиция деб қарашади? Бу орқали инсон келажакдаги ойлиги, пул топишини белгилаб олиши мумкин. Нега бу нарсани Ўзбекистонда қила олмаймиз, деган савол туғилиши мумкин. Келинглар шу тизимга ўтайлик, деган таклиф мантиқан тўғри. Хорижда таълимга сарфланадиган пулга харажат эмас, инвестиция деб қаралишининг сабаби - у ерда олий таълим тизимида хусусий сектор вакиллари давлат сектори билан жуда ҳам яқин ҳамкорликни йўлга қўйган.

Мисол учун, дунёга машҳур Ҳарвард, Стэнфорд университетлари, Массачусетс технология институти, Уортон бизнес мактаби – ҳаммаси хусусий. Дунёдаги топ-10 рўйхатига кирган университетларнинг аксарияти хусусий. Улар ўзининг контрактини мустақил тарзда белгилайди ва университетни битириб чиққандан кейин йилига қанча пул топишига кафолат беради. Бизда асосий ишни давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан қилгани учун кўп масалалар юзага келади. Мана, бизда ҳам секин-аста олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тизими йўлга қўйиляпти. Бу ҳозирча бошланғич босқичларда, мен ўйлайманки, маълум вақтдан кейин хусусий университетларнинг сони ҳам кўпаяди”, - деган Алишер Саъдуллаев.

Саъдуллаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ҳам олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари, шунингдек инвестицияларни жалб қилган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим муассасалари филиаллари фаолиятини ташкил этиш орқали олий таълимда рақобат муҳитини яратиш кўзда тутилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 91
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 164
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 462
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 63
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 65
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 329
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 22
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 58
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 89
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 38
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 148
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 163
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 225
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 141
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 81
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 42
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 458
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 288
  • Бўлимлар