«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:29
ЎЗO‘Z

Facebook ўз фойдаланувчилари ҳақида уларнинг яқинларидан кўпроқ маълумот билади

14 янв, 20:54 8 031 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Facebook ўз фойдаланувчилари ҳақида уларнинг яқинларидан кўпроқ маълумот билади Кембриж ва Стэнфорд университетлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Facebook ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчиларининг қизиқишлари ҳақида уларнинг яқинлари ёки дўстларидан кўпроқ маълумот билади, ,бу ҳақда “The Financial Times” нашрига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Тадқиқотда 17 минг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари иштирок этганлар. Тажриба шундан иборат эдики, ижтимоий тармоқ маълум вақт давомида ўзининг фойдаланувчиларининг ҳаракатларини, шу жумладан, улар қандай саҳифаларга, видео ёки фотосуратларга қизиқиш билдиришларини кузатиб борган.

Сўнгра тадқиқотчилар фойдаланувчиларнинг яқинлари ва дўстларини фойдаланувчи шахсининг асосий сифатларини аниқлаш учун қаратилган, олдиндан тайёрлаб қўйилган психологик тест саволларига жавоб беришларини таклиф этган. Тажриба шуни кўрсатдики, компьютер дастури ушбу вазифани фойдаланувчиларнинг ака-укалари, опа-сингиллари, ота-оналари ва ҳаттоки турмуш ўртоқларидан кўра яхшироқ бажарган.

Шу тариқа, ижтимоий тармоқ фойдаланувчининг бор-йўғи 10 та “лайки” (қайси контентга қизиқиши) асосида унинг шахсига аниқ тавсиф бера олиши мумкинлиги аниқланган. Синовдан ўтаётган фойдаланувчининг оила аъзоларига эса буни аниқлаш учун 150 та “лайк”, эр-хотинлар учун эса умуман 300 та “лайк” керак бўлган. Тадқиқот Facebook бирор инсон интеллекти даражасининг аниқ кўрсаткичлари, унинг жинсий қизиқишлари ва сиёсий қарашларини аниқлай олишини кўрсатган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 325
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 74
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 74
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 86
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар