«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:58
ЎЗO‘Z

Тошкентда янги институт ташкил этилмоқда

21 ноя, 11:20 3 114 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда янги институт ташкил этилмоқда Президент томонидан имзоланган қарорга кўра, Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Беларусь миллий техника университети, Республика касб-ҳунар таълими институти (Беларусь Республикаси) ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Институтнинг асосий фаолият йўналишлари ва вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

Белгиланишича:
- Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Институтнинг таъсисчиси, Беларусь миллий техника университети ва Республика касб-ҳунар таълими институти (Беларусь Республикаси) Институт фаолиятини ташкил этиш иштирокчилари ҳисобланади;
- Институт Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиб, юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади;
- Институт олий малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланади;
- Институт ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширади;
- Институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;
- Институтга абитуриентлар, тадқиқотчилар ва тингловчиларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таъсисчи ва иштирокчилар томонидан ўрнатилган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
- Институтдаги таълим Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ таъсисчи ва иштирокчилар томонидан тасдиқланган таълим дастурлари бўйича рус тилида амалга оширилади;
- Институт битирувчиларига таълим якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи топширилади;
- қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурларини ўзлаштирган тингловчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган Беларусь Республикасининг ўрнатилган намунадаги ҳужжатлари (касб бўйича малака разряди берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, олий таълим даражасида қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом, малака оширганлиги тўғрисида гувоҳнома) топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига 2021 йилда Навоий шаҳрида Институтнинг саноатнинг устувор йўналишлари, инжиниринг, технологиялар ва IT-дастурлаш бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлашга ихтисослашган филиалини ташкил этиш бўйича таклиф киритади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар