«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 04:26
ЎЗO‘Z

Жиззахда Миллий гвардия томонидан 90 метрли улкан байроқ намойиш этилди

19 ноя, 17:02 10 818 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жиззахда Миллий гвардия томонидан 90 метрли улкан байроқ намойиш этилди Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Тошкент шаҳри ва республиканинг ҳар бир ҳудудида 17—18 ноябрь кунлари Миллий гвардия ҳарбий отлиқ отрядларининг «Ўзбекистон Давлат байроғи марши» бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Zamin.uz»га Миллий гвардия матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, маршлар давомида отлиқлар отряди билан бир қаторда авто ва мото бўлинмалар ҳамда велоспортчилар иштирокида байроқ баланд кўтарилган ҳолда саф юришлари ўтказилди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Шунингдек, Жиззах давлат педогогика институти академик лицейи биносида «Байроққа садоқат — Ватанга садоқат» шиори остида лицей ўқитувчилари ҳамда Жиззах вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимларидан ташкил топган жамоалар ўртасида махсус викторина ўтказилди. Жиззах вилоятининг кириб келиш дарвозасида эса ҳарбий хизматчилар ёрдамида узунлиги 90 метр, эни 60 метр бўлган давлат байроғи намойиши ташкил этилди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Навоий вилоятида Миллий гвардия бошқармаси ҳамда бўлинмалари томонидан «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи — фахрим ва ғурурим» шиори остида ёшлар иштирокидаги шеърхонлик кечаси ва бадиий дастурларни ўз ичига олган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Тошкент вилоятида жойлашган Миллий гвардия бўлинмаси Ёшлар иттифоқининг Қибрай тумани кенгаши билан ҳамкорликда «Халқ ва армия якдил» шиори остида шу туманда жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактабида «Ёш гвардиячи» спорт мусобақасини ташкил этди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Термиз шаҳрида эса «Байроғимиз — фахримиз, ғуруримиз» мавзусида ёшлар ўртасида югуриш бўйича марафон бўлиб ўтди. Шу билан бирга Миллий гвардиянинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Қизириқ тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида «Давлат байроғи — менинг ифтихорим!» шиори остида тумандаги таълим муассасалари ўқувчилари ва маҳаллалардаги вақтинча ишсиз ёшлар иштирокида спортнинг бир қатор турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Бўлиб ўтган беллашувлардаги барча ғолиблар ва тадбирларнинг фаол иштирокчилари Миллий гвардия бошқармалари томонидан муносиб рағбатлантирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 87
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 103
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 135
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 223
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 69
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 117
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 51
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 114
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 101
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 64
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 25
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 36
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 87
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 103
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 72
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 49
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 135
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 259
  • Бўлимлар