«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 03:16
ЎЗO‘Z

Тожикистон терма жамоасининг айрим футболчилари Тошкентдан Қирғизистонга нега ўз вақтида уча олишмади?

19 ноя, 07:01 3 244 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистон терма жамоасининг айрим футболчилари Тошкентдан Қирғизистонга нега ўз вақтида уча олишмади? Бишкекда ЖЧ-2022 саралаш босқичи «F» гуруҳи доирасидаги Қирғизистон – Тожикистон ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилиб, унда меҳмонлар бош мураббийи Усмон Тошев журналистлар саволларига жавоб қайтарди, - дея хабар бермоқда ТФФ расмий сайти.

«Қирғизистон билан ўйинга фақат ғалаба умидида келдик. Айнан ушбу ўйиндан кейин гуруҳда 2-ўрин масаласи ҳал бўлса керак» - дея сўз бошлади ўзбекистонлик мутахассис.

«Тўғри, Тошкент орқали Қирғизистонга учиш олдидан кичик муаммо чиқди. Бизда авиачипталар ва виза масаласида муаммо бўлди. Шу боис, терма жамоа футболчиларининг аксарияти якшанба куни, яна бир қисми бугун, душанба куни етиб келишади. Буни қўрқинчли жойи йўқ, йигитлар Тошкентда қолиб ҳам машғулотлар ўташди. Тошкентдан Бишкеккача 45 дақиқа парвоз қилинади, шундай экан, айрим футболчиларнинг кечроқ келиши жамоа ўйинига таъсир қилмайди.

Мьянмага қарши ўйиндан кейинги истеъфо ҳақидаги гапларга қандай қарайман? Ҳар нарса дейиш мумкин. Бу ҳамма мураббийнинг тақдирида бор. Истеъфо ҳақида ким гапираяпти ёки ёзаяпти, билмайман. Ҳамма қандай яшашни ўргатади, аммо бахтлилар негадир кўп эмас. Шундай экан, гап-сўзларга кўп аҳамият бермайман. Бу нормал ҳолат. Ҳаттоки, Хитой терма жамоаси машҳур Липпини ҳайдаб юборди. Имконият бор экан, бор куч билан ишлашда давом этамиз. Қирғизистонни Душанбеда мағлуб эта олгандик. Бу сафар ҳам айнан ғалабага интиламиз» - дейди Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 0
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 0
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Бўлимлар