«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:14
ЎЗO‘Z

Сигарет тутуни чекмайдиган одамга қандай таъсир қилади?

18 ноя, 12:56 3 329 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сигарет тутуни чекмайдиган одамга қандай таъсир қилади? Фото: «Zen.yandex.ru»
Пассив чекиш қулоққа тез-тез чалиниб туради. Негаки кўпгина кишилар кашандалар чиқараётган тамаки тутуни қурбонига айланишдан хавотир олишади. Бу бежизга эмас. Негаки пассив чекиш ниҳоятда хатарли бўлиб, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин, деб ёзади «АИФ»га асосланиб "Хабар" нашри.

Қандай таъсир қилади?
Бир қарашда, сигарет тутуни фақат кашанданинг ўзига зарар етказадигандек туюлади. Чунки у сигаретадаги хавфли кимёвий бирикмаларни ўзига тортиб олади. Бироқ атрофдагиларга улар чиқараётган тутуннинг хавфи ҳам кам эмас.

— Пассив чекканда одамлар ён томонлама дозани олишади. Пассив ва актив чекканда организмга деярли бир хил моддалар тушади. Айниқса, чекаётган одамнинг ёнида узоқ вақт қолиб кетганда бир хил нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин. Ён томонлама тутун таркибида тахминан 4000 та кимёвий модда бўлиб, улар орасида 69 таси тажовузкор канцероген ҳисобланади. Энг хавфлилари: N-нитрозамин, хушбўй полиэфир, полициклик хушбўй углеводородлар, — дейди россиялик олий тоифали шифокор-терапевт Ольга Саакян. — Лекин барибир ён томонлама тутундаги хавфли моддалар концентрацияси чекувчининг ўзи оладиганга қараганда камроқ бўлади.

Оқибати
Табиийки, тамаки тутунидан нафас олганда чекмайдиган одам ҳам истайдими-йўқми соғлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келади.

— Пассив чекиш аллергиянинг зўрайиши, турли ЛОР-патологиялар, юрак-қон томир касалликлари, сурункали ўпка обструктив хасталиклари ва онкологик касалликлар хавфи ошишига олиб келади. Кўпинча хавфли ўсмалар ўпка, буйрак ва сут безларида келиб чиқади. Бу каби аянчли оқибатларнинг олдини олиш учун чекувчилар даврасидан қочишга ҳаракат қилиш лозим, — дейди Ольга Саакян.

Агар пассив чекиш оқибатида соғлик билан боғлиқ муаммолар келиб чиқса, зудлик билан шифокорга мурожаат этиш зарур. Албатта, чекувчи яқинлар билан гаплашиб олиши ҳамда иложи борича зарарни камайтиришга ҳаракат қилиши керак.

Чораси
— Кашанда билан бир уйда яшасангиз, ундан уйда чекмасликни, ташқарига чиқишини илтимос қилинг. Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг. Чекувчининг кийим-кечакларини вақтида ювиб-тозалашни унутманг.

Чекувчилар диққатига: пассив чекиш, айниқса, болалар ва ҳомиладор аёлларга хавфли. Уларни пассив кашанадаликка маҳкум этманг, — деб маслаҳат беради терапевт.
пассив чекиш, сигарета, тамаки




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар