«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2020, 23:39
ЎЗO‘Z

«Бизга бундай иттифоқнинг нима кераги бор?»: Лукашенко Россия билан бирлашиш борасида ўз фикрини билдирди

18 ноя, 09:00 1 976 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бизга бундай иттифоқнинг нима кераги бор?»: Лукашенко Россия билан бирлашиш борасида ўз фикрини билдирди 17 ноябрда Беларусда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда ва мамлакат президенти Александр Лукашенко сайлов участкасида овоз бергач, Россия билан бирлашиш истиқболларига баҳо берди.

Лукашенко Россия билан ҳар йиллик савдо дефицити 9 млрд долларни ташкил қилишини ва Беларусь маҳсулотларининг Россия бозорларига қўйилмаслиги бу дефицитни камайтиришга ёрдам бермаслигини айтиб ўтди.

«Сен бирор бирлашмага кираётганингда, бундан ҳар ой ва йил тобора яхшироқ бўлишини кутасан. Бизда-чи, нима содир бўлмоқда? Бизга ҳар йил янги шартлар қўйилмоқда. Натижада биз иқтисодиётда нимадир йўқотганимиз-йўқотган», деб айтган Беларусь етакчиси.

«Бизга бундай иттифоқнинг нима кераги бор? Мен сизларга оддий, деҳқончасига айтмоқдаман!», деб қўшимча қилган Лукашенко.
Лукашенко Беларусь Россиядан ҳеч нарса сўрамаслиги, бироқ хўжалик субъектлари учун тенг шароитларни талаб қилаётганини айтган.

Минск ва Москва келишуви
Минскда таъкидланишича, икки давлат ўртасидаги иттифоқ ҳақидаги келишув 1999 йилда тузилган ва ҳозирда Москва унинг бажарилишини талаб қилмоқда.
Беларусь ва Россия президентлари интеграция ҳужжатларини 8 декабрда, иттифоқ ташкил этилганининг 20 йиллигида имзолашни режалаштирмоқда.

«Агар ҳужжатлар конституцияга ва жамиятимизнинг асосий тамойилларига зид бўлса, мен томонимдан имзоланмайди. Бу борада хавотир қилманг», деб айтган Беларусь президенти.
Лукашенко, шунингдек, 2020 йилда ўтадиган навбатдаги президент сайловларида иштирок этишини маълум қилган.

«Агар одамлар мени бирор сайловларда қўллаб-қувватлашмаса, хафа бўлмайман. Мен етарлича анча вақт ишладим. Бу сайловларга менинг номзодимни илгари суриш ҳақида сиз ўйланг. Агар барқарорликни, давлат равнақини қадрласангиз, сизни сотмасликлари ва бирор бурчакка тиқишларини истамасангиз, унда келиб, «эшит, президент, сан ҳали бақувватсан», деб айтинглар», дея таъкидлаб ўтган Лукашенко.

Беларусь президентининг сўзларига кўра, у «агар халқ илтимос қилса», 2025 йилда 7-муддатга номзодини илгари суришни ҳам режалаштираётгани келиб чиқади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Лукашенко Россия билан иттифоқ қурганидан сўнг пастга қулаш бошлангани ҳақида гапирди 24 дек, 20:19
  • Лукашенко Минскни АҚШ пойтахти қилишни таклиф қилди 10 сен, 23:09
  • Беларусь президенти Лукашенко олтинчи марта президент бўлмоқчи 02 мар, 11:06
  • Лукашенко Беларусь мустақиллиги бўйича махфий йиғилиш ўтказди 16 дек, 15:10
  • Лукашенко мансабдорларга: “Яхшиси фақирроқ, бироқ озодликда бўлинг” 14 ноя, 09:13
  • «Россияни эгиш». Лукашенко баёнот билан чиқди 27 авг, 20:47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жазонинг юқори ва қуйи чегаралари судлардаги коррупциявий хавфми? 21 сен, 23:10 0
  • Олимлар: бармоқларга қараб хавфли касалликни аниқлаш мумкин 21 сен, 22:40 0
  • Рўзиқул Бердиев: “Молиявий муаммоларни эсдан чиқариб майдонга тушяпмиз” 21 сен, 22:13 0
  • АҚШ молиявий разведкаси маълумотлари ОАВга «сиздирилди». Унда россиялик олигархлар ҳақида фактлар бор 21 сен, 21:28 106
  • UzAuto Motors 10 фоизгача акцияларини IPO ўтказиш йўли билан сотмоқчи 21 сен, 20:50 316
  • "Пахтакор" жойлашган гуруҳда вазият қандай? "Шерлар" гуруҳдан чиқа оладими? 21 сен, 20:23 224
  • Суперлига. “Насаф” Қаршида “Сурхон”га жавобсиз бешта гол урди 21 сен, 19:59 214
  • 51 млн. сўмлик жиноий жарима бошқа жазо турига алмаштирилди 21 сен, 19:50 267
  • Андрей Канчельскиснинг кечаги гапларига Нўъмон Ҳасановдан жавоб 21 сен, 19:21 446
  • Суперлига. «Сўғдиёна» ўз уйида «Қўқон-1912»ни йирик ҳисобда мағлуб этди 21 сен, 18:55 268
  • Жерар Сарагоса: "Биз ҳали "тирикмиз" ва охиригача курашамиз" 21 сен, 18:30 294
  • Covid-19 билан касалланиб соғайган беморлар яна 90 кун вирус тарқатувчи бўлиши мумкинми? 21 сен, 18:00 593
  • Бўлимлар