«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2020, 03:37
ЎЗO‘Z

Шоир Бобур Бобомурод уйсиз шоир Мирзо Карим ҳақида гапирди (видео)

17 ноя, 23:55 3 549 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шоир Бобур Бобомурод уйсиз шоир Мирзо Карим ҳақида гапирди (видео) Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Бобур Бобомурод суҳбат давомида юзлаб хонандаларнинг хит қўшиқлари муаллифи Мирзо Карим, унинг ўн йиллардан буён ижара уйларда яшаб юрганига муносабат билдирди.

Шоир ёмон одам бўлиши мумкинми?! Агарда ёмон одам бўлса, қалби чиркин бўлса, қалби қора одам бўлса, яхши нарсалар ёза олмайди. Ёзганлари қўшиқ ҳам бўлмайди. Шунинг учун инсон сифатида Мирзо Карим жуда яхши одам. Жанг кўрган инсон. Жуда ҳурмат қиламан. Биз Бухорода эдик, улар водийда эди. Биз бу ёқда, улар у ёқдан гуркираб шеърларимиз қўшиқ бўлаётган эди. Лекин, менимча мен вақтлироқ пойтахтга келдим деб ўйлайман. Кейин бу ерда фаолиятимизни давом эттирдик. Ғойибона бир-биримизга ҳурматимиз бор эди. Ҳолбуки рақобатдай бўлса ҳам, лекин, бизда соғлом рақобат эди. Бир-биримизга ҳавас қилиб ижодларимиз ривожланган.

Менинг ҳаётим, турмуш-тарзим билан қизиқмаган, мен ҳам унинг ҳаёти билан қизиқмаганман. Чунки, биз ижод томонлама қизиққанмиз. Ҳозир ҳам менда шундай тамойил бор, яъни бировнинг ҳаёти, турмуши билан қизиқмайман. Чунки у бировнинг давлати, бировнинг чегараси, мен унга ўтолмайман. Ўзи рухсат бермаса, ўзи чорламаса, ўзи дардини очмаса... Лекин Мирзо акани танишлардан эшитардим. Бу ердаги ижарада турган ҳовлисида ҳам меҳмон бўлганмиз. Олдимизга келиб кетадиган шогирдларидан Мирзо акани аҳволини сўраб турамиз. Шу орқали билиб юрардик. Шунинг учун инсон сифатида, ўзбекнинг бир шоири сифатида камтар инсон.

Чунки, битта шеъри қўшиқ қилиб, оламни бузганларни ҳам биламан. Лекин, шунча шеъри қўшиқ бўлиб, одамларни эътиборига тушиб ҳам, Мирзо Карим кимлигини билмай юрганлар ҳам кўп. Кўпчилик шоирларни ичида энг тозалардан бири, ўйлайманки Мирко Карим бўлса керак. Содда, ўзимизнинг жайдари йигит, балки, унинг айби ҳам шундадир. Балки, шаҳарга келиб олифта бўлиб, ўқишларда ўқиб, Олий адабиёт курсларига ҳаракат қилиб ёки Президент академияларига ҳаракат қилиб амалга, курсига талпинганида бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин мен унда бундай нарсаларни ҳеч сезмаганман, самимийлик бор.

Шеъриятни баҳолаш бизга эмас. Чунки, шеъриятни мухлислари — кўнгиллар. Кўнгиллар ўша шеъриятни тусаётган бўлса, ўша шеъриятдан қониқаётган бўлса, бу бахт. Чунки, бу боғ шунақа боғ, унда булбулга ҳам жой бор, зағчага ҳам жой бор, унда товус ва бошқа қушларга ҳам жой бор.

Шеъриятини мен баҳолай олмайман, чунки мен ўзим ҳеч ким эмасман. Бировнинг шеъриятини баҳолаш менга эмас. Мана ҳозир 50 ёшдан ошди, сочига оқ тушди, унинг қийналганларини мен кўрганман. Раҳматли Муҳриддин аканинг офисларида ётганларини, офисни бошқариб юрганларини кўрганман. Бошқа санъаткорларни офисларини бошқарганларини кўрганман. Бу одам ҳеч қачон ёмон иш қилмаган. Айтмоқчиманки, беғараз, самимий инсон.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Халқаро Бобур мукофотига кимлар лойиқ кўрилди? 15 фев, 18:30
  • Юзлаб хонандаларга хит қўшиқлар ёзиб берган шоир Мирзо Карим уйсиз яшамоқда 11 ноя, 08:30
  • Хонанда Жасур Умиров қамоқхонадаги кунлари ва жанжали ҳақида гапириб берди (видео) 25 авг, 15:20
  • Шаҳрам Ғиёсов Шаҳло Аҳмедова танишгани ва ўрталаридаги миш-мишларга ойдинлик киритди (видео) 14 июн, 20:18
  • Иқбол Мирзо ижтимоий тармоқларда у ҳақидаги гап-сўзларга нега муносабат билдирмаганини айтди 18 дек, 16:04
  • Бобомурод Абдуллаев ва бошқа судланувчилар озодликка чиқарилди 07 мая, 21:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўқитувчиларнинг пенсия ёши қисқартирилиши мумкин 29 ноя, 00:30 227
  • 2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради? 29 ноя, 00:01 190
  • Қишда бензинни қандай тежаш мумкин? 28 ноя, 23:30 248
  • Атамбаев ва адвокатининг тергов қамоғидаги суҳбатини махфий тинглаш бўйича жиноят иши очилди 28 ноя, 23:00 335
  • Европа ва АҚШга Pfizer вакцинасини етказиб бериш бошланди 28 ноя, 22:38 248
  • Samsung «гармошка-смартфон»ни намойиш этди 28 ноя, 22:07 200
  • Майк Тайсон қандай қилиб 45 кг вазн ташлаганини маълум қилди 28 ноя, 21:42 485
  • Жаҳонгир Отажонов ва клипмейкер Ҳабибулло Набиев «жанжали»га нуқта қўйилди 28 ноя, 21:10 681
  • Шомуродовнинг вакили Трабуккига жавоб қайтарди 28 ноя, 20:43 721
  • Хушнудбек Худойбердиев: "ЎФАнинг бугунги баёноти бўйича айрим саволлар бор" 28 ноя, 20:10 521
  • Ўлимдан қўрққан Марадона оила аъзоларидан нимани илтимос қилган эди? 28 ноя, 19:46 1 495
  • Тошкент шаҳридан Фарғона водийсига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилмоқда 28 ноя, 19:19 364
  • Бўлимлар