«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:13
ЎЗO‘Z

Афғонистонда ичида ўзбекистонликлар ҳам бўлган 600 дан ортиқ ИШИД террорчилари таслим бўлгани айтилмоқда

17 ноя, 22:30 4 047 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Афғонистонда ичида ўзбекистонликлар ҳам бўлган 600 дан ортиқ ИШИД террорчилари таслим бўлгани айтилмоқда Фото: AFP
Охирги икки ҳафта ичида Афғонистон ислом республикасининг Нангархор вилоятида ИШИД террорчилик ташкилоти террорчилари ва уларнинг оила аъзоларининг 615 нафари мамлакат ҳукуматига таслим бўлган. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб «Afghanistan.ru» хабар берди.

Вазирлик ҳисоботига кўра, 15 ноябрда Хорос вилоятининг Ачин қишлоғида ИШИДнинг 18 нафар жангариси ва уларнинг 55 нафар оила аъзолари (24 нафар аёл ҳамда 31 нафар бола) ҳукумат ҳарбий кучларига таслим бўлган. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича ўз хоҳиши билан асир тушган террорчилар орасида Ўзбекистон, Тожикистон, Россия ва яна бошқа хориж давлатларининг фуқаролари бор.

Афғонистон ҳарбий кучлари мамлакат ҳудудида ИШИДга қарши операцияларнинг янада кучайгани ва аёвсиз курашга айланганини қайд этган.

Аввал Нангархорда ИШИД террорчилик ташкилотининг 300 нафар аъзоси ҳибсга олингани хабар қилинган. Қўлга тушганлар ҳақида маҳаллий телеканлларда намойиш қилинган репортажлар Афғонистонда катта шов-шув кўтарди.

Таслим бўлганларнинг асосий қисми жангарилар эмас балки уларнинг аёллари ва болалари экани қайд этилган. Маҳаллий ҳокимлик органлари ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.

Мудофаа вазирлиги раҳбари 14 ноябрда расмий Кобулга ўз қуроллари билан ИШИДнинг жами 82 нафар террорчиси таслим бўлгани, уларнинг ҳамроҳлигида 51 нафар аёл ва 96 нафар боланинг ҳам ихтиёри давлат ҳуқуқ-тартибот органларига топширилганини билдирган. Нангархорнинг Ачин туманида ҳам жангарилар ўз ихтиёри билан мамлакат ҳарбийларига таслим бўлган.

5 ноябрдан 6 ноябрга ўтар кечаси 20 нафар жангарилар Душанбедан 60 километр узоқликдаги «Ишқобод» постининг «Султонобод» ҳарбий отрядига ҳужум қилган, тўқнашув натижасида номаълум шахслар чегарачиларнинг автоматларини эгаллаб олган, хавфсизлик ходимлари ўтказган тезкор махсус ҳарбий операция давомида қуролланган жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилинган ва 5 нафар жангари қўлга олинган.

Жангарилар сўроқ қилинганидан кейин уларнинг Афғонистон ҳудудидан қочиб ўтган ИШИД террорчилари эканлиги аниқланган. Ҳужум уюштирганларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари бўлгани, қўлга олинган ва ҳалок бўлганлар орасида аёллар ҳам борлиги хабар қилинди. Афғонистон ҳукумати вакиллари ИШИД террорчиларининг мамлакат ҳудудидан Тожикистонга ўтиб, 6 ноябрда чегара постига ҳужум уюштирганини инкор этди. Кейинчалик Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Масуд Андрабий мамлакатда ИШИД жангариларининг мутлақ тор-мор этилгани ҳақида маълумот берди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Бўлимлар