«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 19:31
ЎЗO‘Z

«Пул ўғирлашни истамайман». Марчелло Липпи яна Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

16 ноя, 10:44 2 677 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Пул ўғирлашни истамайман». Марчелло Липпи яна Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди Фото: Yandex Photos
Футбол бўйича Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи лавозимини тарк этишини маълум қилди.

14 ноябрь, пайшанба куни Хитой терма жамоаси ЖЧ—2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Сурияга қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Хитой 5-турдан сўнг гуруҳ пешқадами Суриядан беш очкога ортда бормоқда.

«Ўйин ҳақида гапиришни истамайман. Жамоа майдонда бор кучини намойиш қилиши керак. Мураббий кўрсатмаларини бажариши лозим. Агар футболчилар мағлуб бўлишдан қўрқса, у ҳолда уларда курашиш хоҳиши йўқ. Мағлубият — менинг жавобгарлигим. Рақиб кучли чиқди.

Йиллик маошим жуда баланд. Бу пулларни ўғирлашни истамайман. Мен бу мағлубият учун жавобгарликни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Расман бош мураббийлик лавозимидан кетишимни маълум қиламан»
, — дейди Липпи ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

71 ёшли италиялик мутахассис сўнгги ўн ой ичида иккинчи бор Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Аввалроқ Липпи 2016 йилнинг октябридан 2019 йилнинг январига қадар Хитой термасини бошқараганди. У май ойида терма жамоага қайтганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 1
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 216
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 73
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 203
  • Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди 22 апр, 23:35 364
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 135
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Бўлимлар