«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 09:54
ЎЗO‘Z

«Туркуаз» иши: туркиялик инвесторларнинг Ўзбекистонга даъво талаблари 90 фоизга рад этилгани айтилди

15 ноя, 16:10 1 088 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Туркуаз» иши: туркиялик инвесторларнинг Ўзбекистонга даъво талаблари 90 фоизга рад этилгани айтилди Фото: VeniVidi.ru
2019 йил 4 октябрда Инвестицион низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказ (ICSID) қошидаги Арбитраж суди туркиялик тадбиркор Воҳид Гунешга тегишли бўлган Güneş Tekstil Konfeksiyon Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi ва бошқаларнинг Ўзбекистон Республикасига қарши даъво аризаси бўйича арбитраж иши юзасидан қарор чиқарди.

2004-2011 йилларда Тошкентда фаолият кўрсатган Turkuaz савдо марказига асос солган, айни вақтда 50 ёшда бўлган туркиялик Воҳид Гунеш 2012 йил апрелида Ўзбекистон ҳукумати томонидан мусодара қилинган мулкларини қайтариб олиб беришини сўраб, халқаро арбитраж судига мурожаат қилганди. Унга мусодара қилинган мол-мулкининг компенсацияси сифатида 40 миллион доллар тўланиши кераклиги ҳақида қарор чиқарилди.

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг маълум қилишича, Арбитраж суди қарори ўрганиб чиқилган ва вазирлик қатор жиҳатларга жамоатчилик эътиборини жалб қилиш зарур деб ҳисоблайди.
Қайд этилишича, суд ҳукуматнинг даъвонинг кўп жиҳатлари бўйича позициясини қўллаб-қувватлади ва минимал миқдордан ташқари, даъвогарларнинг аксарият талабларини рад этган.

Билдирилишича, амалда арбитраж суди ўз юрисдикцияси йўқлигини тан олиб, мамлакатда «инвестор» тушунчаси доирасига кирмайдиган олтита дастлабки даъвогарлардан учтасининг даъвосини рад қилди.

Даъвогарларнинг 180 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маънавий зарар тўғрисида берган даъволари, шунингдек, даъвогарлар томонидан моддий зарар миқдорининг оширилган баҳоланиши - 66 миллион АҚШ долларидан кўпроқ - тўғрисидаги мурожаати тўлиқ рад этилди.

Адлия вазирлигига кўра, суд даъвогарларнинг шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳақидаги барча даъволарини кўриб чиқишни рад этди, шу сабабли, Воҳид Гунешнинг бу борадаги барча баёнотлари бир томонлама даъволар экани айтилади.

Бундан ташқари, суд Ўзбекистон Республикасининг хорижий инвестициялар тўғрисидаги қонунига мувофиқ, Инвестицион низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказга Ўзбекистон Республикасига қарши даъво аризаси беришга ҳуқуқий асос йўқлигини тан олган.

Вазирликка кўра, суд эълон қилинган йўқотишларнинг бошланғич миқдоридан атиги 10 фоизи ҳақида қарор чиқарди, бу 26 миллион долларни ташкил этади (фоизлар ва харажатларни ҳисобга олмаганда). Ушбу сумма фақат Тошкент шаҳар жиноий судининг 2011 йилда Воҳид Гунеш ва бошқа даъвогарларга қарши қўзғатилган асосий жиноий ишдаги ҳисоб-китобларига асосланган. Трибунал даъвогарлар томонидан берилган миқдорни спекулятив ва ишончсиз деб топгани айтилади.

Шу билан бирга, суд даъвогарларнинг инвестиция тўғрисида икки томонлама битим Ўзбекистон томонидан бузилгани тўғрисидаги бошқа талаблари бўйича хулосалар чиқармаган.

Ҳакамлик суди қарорининг талқин қилиниши атрофида кузатилаётган ахборотлар фони даъвогарларнинг Ўзбекистон ҳудудида аввалги фаолияти билан боғлиқ фактларни бузишга уриниш эканини кўрсатиши билдирилган. Маълум қилинишича, даъвогарлар ҳозирда Ўзбекистонда бизнес юритиш учун тўсиқларни кўришмаяпти.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ҳукумати хорижий инвестицияларнинг кириб келишини қўллаб-қувватлайди ва инвестициялар ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлайди.

Шу билан бирга, хорижий сармоядорлар Ўзбекистон қонунларини ҳурмат қилиши ва уларга риоя этиши, коррупциядан қочиши ҳамда ва солиқ тўлаши кераклиги эслатилган.

Маълумот ўрнида: Гунеш Ўзбекистонда 2004 йилдан 2011 йилгача савдо билан шуғулланган ва «Туркуаз»дан ташқари, «Амир Темур» хиёбонидаги марказга, Тўйтепадаги истироҳатгоҳга, Самарқанддаги савдо марказига, Олмалиқ ва Юнусободдаги дўконларга эгалик қилган. 2011 йилда эса унинг фаолиятини текшириш бошланган, у ва туркиялик ҳамкорлари қўлга олинган, улар солиқдан қочиш ва «соядаги иқтисод ривожланишига кўмаклашиш»да айбланган. Кейинчалик уларнинг мулклари мусодара қилинган. Гунеш ва унинг ҳамкорлари Ўзбекистон ҳукуматига 700 минг доллар тўлашгач, уларга қарши илгари сурилган айбловлар юмшатилган, уларнинг ўзи мамлакатдан чиқариб юборилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Turkuaz иши қайта кўриб чиқилади 15 фев, 11:43
  • Тошкентда Буюк Британиянинг янги университети очилиши мумкин 30 янв, 19:02
  • Мусодара қилинган машиналарни арзонга олиб бермоқчи бўлган ДХХнинг "сохта ходими" ушланди 08 июл, 14:20
  • Илк маротаба Тошкентда... (видео) 22 апр, 16:23
  • Гулнора Каримова судда ютқазди 16 авг, 22:15
  • Гулнора Каримованинг адвокати Ўзбекистонга 810 млн доллар қайтарилиши бўйича шикоят қилмоқчи 22 июн, 22:05
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олтин нархи илк бор 2 минг доллардан ошди 05 авг, 09:13 0
  • “Ростов” ва “Локо” легионерлардан воз кечишга мажбур. Шомуродов ва Жалолиддинов нима қилади? 05 авг, 08:51 2
  • Россиянинг Самара вилоятида 500 нафарга яқин ўзбекистонлик Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишга уринди (видео) 05 авг, 08:28 3
  • УЕФА еврокубоклар регламентини ўзгартирди 05 авг, 08:08 1
  • «Африкага Шимолий қутб орқали учишадими?» – Лукашенко қўлга олинган россияликлар ҳақида кескин фикр билдирди 05 авг, 07:46 163
  • Қозоғистонда масофавий таълимни яхшилашнинг ўзига хос йўлини топишди 05 авг, 07:20 113
  • Янги ҳижрий йил 19 августдан бошланиши кутилмоқда 05 авг, 06:55 126
  • Бош мураббийлар чемпионатнинг марказлашган ҳолда давом эттирилишига қандай қарамоқда? 05 авг, 06:30 285
  • Мутахассис бир вақтда грипп ва коронавирусга чалиниш эҳтимоли мавжудлигини айтди 05 авг, 06:00 508
  • Коронавирусни даволашда қўлланилаётган дорилар рўйхати эълон қилинди 05 авг, 00:30 1 363
  • «COVID-19» беморлари касаллик даражасига кўра қайси шифохоналарга йўналтирилади? 05 авг, 00:13 473
  • Бугун мамлакатимизда 746 ҳолатда касаллик қайд этилди 04 авг, 23:54 651
  • Бўлимлар