«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 10:58
ЎЗO‘Z

1 доллар маош оладиган президент

15 ноя, 13:30 3 733 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 доллар маош оладиган президент Фото: «9111.ru»
2018 йили Украина етакчиси Владимир Зеленский 370 минг доллар ишлаб топди. Шундан 36,5 минг долларини у мол-мулкини хорижлик Хинуи Лиг ва Сиран Сонгга ижарага бериб қўлга киритган, деб хабар берди «Rambler»га таяниб "Хабар" нашри.

Даромадининг асосий манбаи — «Квартал 95» студияси ва мол-мулкни ижарага бериш. Эр-хотин Зеленскийнинг Буюк Британияда данғиллама уйлари, Италияда ҳам уйи, Киевда кўчмас мулклари бор. Ўзи Украина президентининг маоши унчалик катта эмас — тахминан 4,5 миллион сўм. Бироқ аксарият мамлакат етакчилари ойликка яшашмайди. Мана, масалан, Оқ уй раҳбари Дональд Трамп ўз маошини тўлалигича ҳайр-эҳсон қилиб юборади.

Украина етакчисига Киевдаги бир қанча кўчмас мулк объектлари тегишли —майдони 353 кв.м.га тенг уй (31 минг доллар), майдони 131 кв.м.га тенг квартира (28,5 минг доллар), иккита машиналар тўхташ жойи, майдони 1,2 минг кв.м.га тенг ер, шунингдек, турмуш ўртоғи билан топган бир нечта квартиралар.

Украина президентининг хорижда ҳам мол-мулклари бор. Мана, масалан, эр-хотин Зеленскийларнинг Италия ва Буюк Британияда ҳашаматли уй-жойлари бор.

Украина етакчисининг банк ҳисоб рақамларида 440 минг доллар мавжуд. Бундан ташқари, миллий валютада ҳам 1 млн гривен (қарийб 41 минг доллар) омонат қўйган. Бундан ташқари, Владимир Зеленский 190 минг доллар ва 107 минг евро нақд пулга ҳам эга. Шунингдек, 2016 йилда ишлаб чиқарилган «Land Rover» автомобили унга тегишли.

2017 йилда ҳам Украина президенти кам пул ишлаб топгани йўқ — қарийб 7 миллион гривен (300 000 минг доллар атрофида).

Шунга қарамай, ўтган декларацияда Владимир Зеленский Италиядаги майдони 413 квадрат метрга тенг уйини кўрсатмаган: президент унга «San Tommaso S. R. L.» компанияси орқали эгалик қилади.

Журналистлар Зеленскийга «Нима учун Италиянинг Форте-дей-Марми курорт соҳилида жойлашган қиймати 3,8 миллион еврога тенг 15 хонали вилла расмий декларацияда кўрсатилмаган?» деган савол билан мурожаат этишган. Матбуот анжуманида ҳали президентликка номзод бўлган Зеленский қисқа ва лўнда жавоб берган: «Номзоднинг декларацияси амалдаги Украина қонунчилигига кўра тўлдирилган».

Шунга қарамай, Зеленский президентлик фаолиятида унчалик кўп пул ишлаб топмаяпти.

Мана, масалан, 2019 йил май ойида Украина раҳбарига 12 727 гривен (тахминан 4,5 миллион сўм) миқдорида маош тўлашган. Бунда унинг маошидан солиқ ва мажбурий тўловларга 2 481 гривен (тахминан 900 минг сўм) ушлаб қолинган.

Шунга кўра, Зеленскийнинг май ойидаги маоши бошқа сиёсатчилар билан таққослаганда анча кам бўлиб чиққан. Масалан, парламент спикери Зеленскийдан қарийб икки баравар кўп маош олади — 22,1 минг грн. Украинадаги оддий халқ депутати ҳам президентдан кўп маош олади — 19 минг грн.

Пётр Порошенко барча устамаларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам вазирларидан камроқ маош олган. Собиқ президент маоши 27 минг гривен бўлса, инфраструктура вазири барча устамалари билан қўшиб ҳисоблаганда 63,2 минг грн.ни ташкил этган.

Бироқ Украина президентининг қўшимча пул ишлаб топиш имконияти бор. Қонунга кўра, давлат раҳбари дарс бериши, маъруза қилиши, концерт ва семинарлар ўтказиши мумкин. Фақат тижорий фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.

Умуман олганда, давлат етакчилари учун маош унчалик муҳим эмас. Мисол учун Дональд Трамп — Оқ уй раҳбарлари орасида энг муваффақият қозонган кишилардан бири. АҚШнинг 45-президенти ўз бизнесини ота компаниясида кўчмас-мулк билан боғлиқ битимлар тузишдан бошлади, кейинчалик унга ўз номини берган — Trump Organization. Пировард натижада у ўзининг шоусини йўлга қўяди. Бундан ташқари, Трамп ихтиёрида гольф-клублар тармоғи, 1996 йилдан 2015 йилгача у бир нечта гўзаллик танловларини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган.

Трамп президент курсисида ишлаб топган пулларини ҳайр-эҳсон қилади. Сайланган заҳоти у 400 минг долларлик маошидан воз кечишга ваъда берди ва йилига бир доллар кифоя қилишини айтди. Трамп президентлик даврида бор пулидан ҳам айрилаётганини маълум қилди.

Мана, масалан, Америка етакчиси охирги йилда «Forbes» журналининг октябрь сонида Америкадаги энг бой кишилар рейтингида 16 поғонага пастлаган. Умуман, президентлик йиллари давомида Трамп 119 поғонани бой берган.

Сўнгги икки йил ичида Америка етакчисининг мол-мулки, журнал ҳисоб-китобларига кўра, деярли ўзгармаган бўлиб, тахминан 3,1 млрд долларни ташкил этган. Бу йил «Forbes»нинг топ-400 талигида Америка президенти 275-ўринда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 548
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 454
  • Бўлимлар