«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 07:21
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов: "Ҳиссиёт ақлдан устун келди..."

14 ноя, 19:57 3 232 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов: "Ҳиссиёт ақлдан устун келди..." ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.
"Афсуски мағлуб бўлдик, ҳаққоний ёки аксинча айтиш қийин. Афсуски шунча мухлис келган ўйинда ютқаздик ва уларни хурсанд қила олмадик. Натижа жуда ёмон. Ҳаёт давом этади, менимча ҳали имконият бор ва курашишда давом этамиз", - дейди Вадим Абрамов.

- Шомуродов иккинчи таймда деярли ўзини кўрсата олмади, 75-дақиқаларда унинг ўрнига Сергеевни тушириш имконияти йўқмиди?
- Менимча у ёмон ўйнамади. Йиғинга кеч келганига қарамай яхши ўйнади. Афсуски йигитлар 2:1 ҳисоби вақтида ақлни ишлатишмади, шу боис ҳиссиётга берилиб кетишди.

- Бугун терма жамоада ҳимояда жуда ҳам ёш болаларча хатога йўл қўйилди. Техник кучли рақибга қарши баҳсда нимага бундай бўлди?
- Тўғри айтдингиз, биринчи таймдаги қўпол хатоларда футболчи ҳаяжонлангани сезилиб қолди. Қисқа вақт ичида ўйин услубимизни ўзгартиришимиз керак ҳали ҳимояда балки бунга эриша олмагандирмиз.

- Аҳмедовнинг ҳимояда ўйнаши бугунги ўйиндан келиб чиқсак хато эмасмиди?
- Мағлуб бўлганимиздан кейин хато дейишингиз мумкин, ютганимизда хато бўлмасди. Бугун менимча Аҳмедов ҳимояда яхши ўйнади.

- Сиз келгач терма жамоа ҳимоя марказида етарлича бўйдор ҳимоячилар ўйнашмаяпти деб ҳисоблайсизми? Масалан Кримец...
- Кримецми? Унда кичик камчилик бор, тезланиши бироз секинроқ. Ўз майдонимизда ўйнадик, шу боис тезкор ҳимоячиларни майдонга туширдик.

- Бугун кучли рақибга қарши жангда ютқаздик. Аммо ундан устун келаётгандик, афсуски иккинчи бор сиз мураббий бўлганингизда ютқазиб қўйдик. БАА олимпиячилари билан ўйинда шундай бўлганди. Сўнгги 20 дақиқа ичида футболчиларимиз яккакурашларда ютқазаверишди...
- Тўғри, айтаяпманку бугун ҳиссиёт ақлдан устун келди. Йигитлар учинчи голни уришга интилишди, Саудияда иккинчи таймда деярли яхши имконият бўлгани йўқ. Аммо сўнгги дақиқаларда рекошет ва учинчи гол эса умуман тушунарсиз чиқди. Ҳимоячилар олдинга ўтиб кетаверишди, худдики мухлислар қўллаб қувватлови остида улар олдинга ўтаверишди. Ақлни йиғиб олмадик.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 1
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 10
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 231
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 75
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 83
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 0
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 10
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 230
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 75
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 82
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 113
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Бўлимлар