«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:32
ЎЗO‘Z

Маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш масалалари

14 ноя, 15:48 3 210 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилишининг самарадорлигини оширишга қаратилган тадқиқот ўтказилди.
Мазкур соҳадаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси
4-қисмига биноан маъмурий судлар иккита тоифадаги ишларни кўриб чиқади – давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, шунингдек улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган шикоят ва аризалар бўйича маъмурий низолар ҳамда қонун билан уларнинг ваколатлари доирасига берилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг статистик маълумотларига кўра, 2018 йилда маъмурий судларга 405785 та иш келиб тушган, шундан 22052 таси (5,4%) оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лар ҳисобланади. Келиб тушган ишларнинг 94,6 фоизи маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларга тааллуқлидир.

Мазкур статистик маълумотларга кўра, 2018 йилда жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция судларига жами 38390 та жиноят ишлари келиб тушган, бу эса ўша даврдаги маъмурий судларга келиб тушган ишларга нисбатан 10 баравар атрофида кам.
Демак, статистик маълумотлар маъмурий судларнинг иш ҳажми жуда катта эканлигини кўрсатмоқда, бу эса оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўриб чиқиш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ушбу масала юзасидан айрим ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси ўрганилди. Хусусан, Япониянинг “Маъмурий суд ишларини юритиш тўрисида”ги Қонунига мувофиқ, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишларни биринчи инстанция судлари сифатида округ судлари кўриб чиқишади.

Шу билан бирга, Япониянинг умумий юрисдикция судлари (summary courts) жарима ёки бошқа енгилроқ бўлган жазо тайинланадиган ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқишади.

Германияда маъмурий судларнинг вазифаси фақат жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳукумат ҳужжатлари устидан шикоятларини кўриб чиқиш ҳисобланади, яъни ушбу судлар оммавий-ҳуқуқий характердаги низоларни ҳал қилишади. Германия маъмурий судлари фуқароларни давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларда ҳимоя қилишга хизмат қилишади. Шундай қилиб, Германияда маъмурий судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилмайди.

Францияда маъмурий судлар, Германия маъмурий судлари сингари, фуқароларнинг шикоятлари асосида фақат давлат органларининг маъмурий актлари қонунийлигини текширишади. Бинобарин, ушбу судлар
оммавий-ҳуқуқий характерга эга бўлган суд ишларини олиб боришга ихтисослашган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, жиноят ишлари бўйича ва маъмурий судларга келиб тушган ишларнинг статистикасини, ушбу соҳадаги хорижий тажрибани, шунингдек, экспертларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни маъмурий судлар томонидан кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш мақсадида маъмурий судларнинг ваколатларида фақат давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, шунингдек улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган шикоят ва аризалар бўйича маъмурий низоларни кўриб чиқиш ваколатини қолдириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Шу билан бирга, “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддасига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишни жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилиши таклиф қилинади.

Бундан ташқари, маъмурий судлар тизимини оптималлаштириш мақсадида туман маъмурий судларини туманлараро судларга айлантириш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир, чунки қонун ҳужжатларига юқорида кўрсатилган ўзгартиришлар киритилиши маъмурий судлар томонидан кўриладиган ишлар сонининг кескин камайишига олиб келади.
Шундай қилиб, қонун ҳужжатларига ушбу ўзгартиришларнинг киритилиши маъмурий судларнинг иш ҳажми камайишига олиб келиб, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўриб чиқиш самарадорлигининг ошишига хизмат қилиши мумкин.
Р.Абдуллаев
Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги
ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти масъул ходими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 72
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 263
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 101
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 237
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар