«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 15:28
ЎЗO‘Z

Эрве Ренар: "Об-ҳаво бизга муаммо туғдириши мумкин, аммо..."

13 ноя, 17:50 2 750 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрве Ренар: "Об-ҳаво бизга муаммо туғдириши мумкин, аммо..." ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдинги матбуот анжуманинин иккинчи қисмида Эрве Ренар ва Муҳаммад Ал Овайс иштирок этди.
"Барчага хайрли кун. Бу ўйин гуруҳдаги энг муҳим ўйинлардан бири. Охирги натижалар туфайли ҳам эртанги ўйин натижаси жуда ҳам муҳим. Эртага фақат ижобий натижа учун майдонга тушамиз", - дейди Эрве Ренар.

"Биламизки биринчи ўринни олган жамоа 100 фоиз кейинги босқичга чиқади. Иккинчи ўрин соҳиби эса бошқа гуруҳларга эътибор қаратади. Эртага ғалаба қозонган жамоа катта эҳтимол билан гуруҳ ғолибига айланади. Шундай экан биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз", - дейди Муҳаммад Ал Овайс.

- Ўзбекистоннинг кучли ва кучсиз томонларини айтиб ўтсангиз.
- Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири. Доим уларга қарши ўйнаш қийинчилик туғдиради. Марокаш бош мураббийи бўлиб ишлаганимда Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эдик. Ўшанда биз ғалаба қозонган бўлсакда осон ўйин бўлмаган эди.

- Ўзбекистон ЖЧ-2022 саралашини омадсиз бошлади. Кейин мураббий алмашгач иккита ғалаба қўлга киритилди ва биринчи ўринга чиқиб олди. Бунга рақиб сифатида қандай муносабатда бўлдингиз?
- Фаластинга қарши сафарда ўйнаш доим қийин бўлган. Ўша баҳсда Ўзбекистон ёмон ўйнамаганди. Биз ҳам биринчи марта Фаластинга қарши сафарда ўйнадик ва жуда ҳам қийин дурангга эришдик. Мен Эктор Куперни жуда ҳам ҳурмат қиламан.

- Эртага стадионга кўплаб мухлислар келади, бундан ташқари об ҳаво совуқ бўлиши кутилмоқда. Бу омиллар Саудия Арабистонига босим ўтказмайдими?
- Албатта об-ҳаво бизга муаммо туғдириши мумкин. Юртингизда +3 даража илиқ экан, шу боис ҳам икки кун олдин Ўзбекистонга етиб келдик. Аммо унутмаслик керакки 2020 йил июль ойида Жидда шаҳрида жавоб баҳси бўлиб ўтади. Ўшанда жуда ҳам иссиқ бўлади.

- Сиз Африка қитъасида бир қатор терма жамоаларда ишладингиз. Энди эса Осиёда ишлаяпсиз. Қайси қитъа сизнингча кучлироқ?
- Турли хил қитъаларда қатнашадиган жамоаларни таққослаш учун энг яхши йўл бу Жаҳон чемпионати. 2018 йил Россияда ўтган мундиалда Саудия Арабистони Мисрни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўшанда Саудия Арабистони жуда ҳам яхши ўйин намойиш этган эди.

- Терма жамоа бу саралашда икки марта дуранг ўйнаб муҳим очколарни йўқотди. Натижада иккинчи ўринга тушиб қолди. Бу эртанги муҳим баҳсдан олдин босим юкламайдими?
Муҳаммад Ал Овайс: - Осиё қитъасидаги барча жамоаларнинг савияси ўсиб бормоқда, шу боис очко йўқотиш одатий ҳол. Биз Ўзбекистон терма жамоасини жуда яхши биламиз, бу мамлакат клубларига қарши ОЧЛда кўп ўйнаганмиз. Эртага қизиқарли баҳс бўлишини кутаяпман. Албатта ҳаво совуқ, аммо чидаб бўлмайдиган даражада эмас. Биз Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини кўриб, ўрганиб чиқдик.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 1
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 227
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 118
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 142
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар