«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2020, 03:31
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани)

13 ноя, 16:38 1 037 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани) ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдинги матбуот анжуманинин биринчи қисмида Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов иштирок этди.
"Муҳим ўйин. Менимча бу гуруҳда кураш айнан шу икки жамоа ўртасида кечади. Ҳозирча биз биринчи ўриндамиз ва ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Саудия Арабистони жуда жиддий рақиб, шу боис яхши тайёрландик. Ўз майдонимизда ўйнаймиз, омад биз томонда бўлишига ва ғалаба қозонишга умид қиламиз", - дейди Вадим Абрамов.

"Эртанги баҳс аҳамиятини барча яхши тушуниб турибди. Бу учрашувда ўйлаган барча режаларимиз амалга ошади ва ғалаба қозонамиз деб ўйлайман", - дейди Одил Аҳмедов.

- Лутфулла Тўраев босим сабаб жавоб берилганди. У билан мураббийлар гаплашиб олишдими? У Эртанги баҳсга тайёрми?
- У Қирғизистонга қарши баҳсда майдонга тушди ва ўйинни бузиб қўйгани йўқ. Тўраев тажрибали футболчи, шу боис ёшларга ўрнак бўла олади.

- Эрве Ренар шу цикл бошида Саудия Арабистони терма жамоасига тайинланди. У ўз услубини терма жамоага сингдира олдими?
- Менимча бу саволни саудиялик журналистларга берилгани тўғри. У тажрибали мураббий, Африка терма жамоаларида муваффақиятли ишлаган.

- Сиз қўл остингизда учта ўйинни кўрдик. Ҳимояда муаммолар бор. Эртага Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз. Ҳимоя панд бериб қўймасмикин?
- Албатта камчиликларимизни биламиз, аммо ҳозир улар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Эртага баҳсни ўтказиб олайлик қандай ишлар олиб борилди ва қандай камчиликларга йўл қўйганимизни айтамиз.

- Сардор Рашидов яқинда иккита гол урди. Уни кейинги йиғинларга чақиришингиз мумкинми?
- Тўғри Рашидов ўз клубида 2та гол урди, энди ҳамма гол урганларни чақирайликми? Бу ҳақда айтгандим ўз клуби сафида муқим ўринга эга бўлиб олсин. Барчани кузатиб бораяпмиз. Рашидов учун хурсандмиз. Бу иккита баҳсдан сўнг катта танаффус бўлади. Шундан кейин балки уни чақиришимиз мумкин, аммо ҳозир уни захирада ўтириши учун чақира олмаймиз. Ҳозир Рашидов унинг ўрнида ўйнаётган футболчидан кучли деб ўйламайман.

- Эртанги ўйиндан олдин мухлисларга мурожаатингиз борми?
Одил Аҳмедов: - Жуда муҳим ўйин бизни кутиб турибди. Барча мухлислардан келиб бизни қўллаб қувватлаб туришларингизни сўраймиз. Худо хоҳласа ғалаба қозониб уларни хурсанд қиламиз.

- Қирғизистон билан баҳсда ҳимояда ўйнадингиз, қийин бўлмадими?
Одил Аҳмедов: - Йўқ, бу жойда биринчи марта ўйнаганим йўқ. Шу боис муаммо бўлгани йўқ.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Биз ҳам Бразилия, Парагвай билан ўйнашни истаймиз" 19 ноя, 19:36
  • Эрве Ренар: "Об-ҳаво бизга муаммо туғдириши мумкин, аммо..." 13 ноя, 17:50
  • Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасига яна Лутфулла Тўраевни чақирди 27 окт, 10:50
  • Вадим Абрамов: "Сингапурга узоқ парвоз қилганимиз ўйинда барибир сезилди" (матбуот анжумани) 15 окт, 20:42
  • Вадим Абрамов: "Эртага бизга чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ" 09 окт, 17:48
  • Абрамов: "Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча маош олиш насиб этмаяпти" 20 апр, 21:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • ШҲТ давлатлари коронавирусга қарши кураш бўйича умумий ҳужжат қабул қилади 03 апр, 01:18 101
  • Америкада ноёб лимузин-самолёт аукционга қўйилди (фото, видео) 03 апр, 00:44 109
  • «Ўртамиздаги ришта ҳеч қачон узилмайди». Лола отаси Равшан Йўлдошев билан ғойибона видолашди 03 апр, 00:29 322
  • Жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 1 миллиондан ошди 03 апр, 00:13 136
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 205тага етди 03 апр, 00:02 446
  • Вазирлик ижтимоий тармоқдаги муҳокамалар бўйича: «Хайрия қилмаслик айб эмас» 02 апр, 23:55 163
  • Ниқоб тақиш ўйланганидан ҳам фойдали бўлиши мумкин 02 апр, 23:43 370
  • Самарқандда карантинда сақланган 292 киши ўз оиласига қайтди 02 апр, 23:30 96
  • "Менинг жанозамни бутун мамлакат аҳли ўқийди” 02 апр, 23:13 942
  • Профессор: коронавирус ёзда йўқолиб, қишда яна пайдо бўлиши мумкин 02 апр, 23:00 658
  • Tracker ва Malibu фоизсиз муддатли тўлов шартида таклиф қилинмоқда 02 апр, 22:50 822
  • Саудия Арабистони зудлик билан ОПЕК+ мамлакатлари учрашувини ўтказишни таклиф қилди 02 апр, 22:37 467
  • Бўлимлар