«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2020, 04:01
ЎЗO‘Z

Путин Сурия яҳудийлари ҳимоячисими?

10 ноя, 00:20 1 469 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин Сурия яҳудийлари ҳимоячисими? Фото: Google Photos
Сурия яҳудийлари Россия диний дипломатиясининг таркибий қисми бўлиб, АҚШ қўшинларини масофада ушлаб туриш ва Америка христиан-евангелистларни тинчлантириш мақсадига хизмат қилади.

Владимир Путин чоршанба куни ҳамкасби Венгрия ҳукумати раҳбари Виктор Орбан билан биргаликда ўтказган матбуот конференциясида Россия Сурия яҳудийлари жамоаси билан яқин муносабатда эканини ва ҳатто уларга синагогаларни тиклашда ёрдам бераётганини ошкор қилди, деб ёзади Исроилда чоп этиладиган Haaretz нашри.

Путин тафсилотларга тўхталар экан, яҳудий жамоаси аъзолари сони қанчалиги, рус ҳукумати уларга қандай ёрдам бераётгани, бундан Исроил ҳукуматининг хабари борми йўқми – бу борада гапирмади.

Башарти Россия чиндан-да ёрдам бераётган бўлса, буни Сурия ҳукумати билан келишувга кўра амалга ошираётгани аниқ.

Ҳозирда Сурияда қанча яҳудий истиқомат қилиши борасида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Сурия қонунчилигига мувофиқ аҳолининг этник таркиби ҳақидаги маълумотлар очиқланмайди. Уларнинг аҳволи ҳақидаги маълумотлар ҳақида ҳам маълумотлар сир сақланади.

Оммавий ахборот воситалари бир неча ўн яҳудий синагогалари вайрон қилингани, ҳукумат томонидан мусодара этилгани ёки исёнчи гуруҳлар қўл остига ўтгани ҳақида маълумотлар тарқатган.

Бу маълумотларга кўра, Сурия яҳудийларида кўчмас мулк, миллионлаб долларлик виллалар ва дўконлар бўлган. Бу мулкларнинг аксари ҳукумат томонидан мусодара этилган ёки сотилган.

Исроил расмий вакиллари Сурия яҳудийлари жамоаси билан алоқада бўлиб туриши ҳақида хабар қилинган. Улар Тавротнинг қадимги қўлёзмаларини қўлга киритмоқчи бўлган, аммо яҳудий жамоаси оқсоллари бунга розилик бермаган. Facebook ижтимоий тармоғида ўз саҳифасига эга бўлган Самюэль Симоннинг маълумотига кўра, яҳудий жамоаси Башар Асад ҳокимиятини қўллаб-қувватлайди ва Исроилга қарши кайфиятда.

Путиннинг Суриядаги синагогаларни қўллаб-қувватлаши Россиянинг минтақадаги номусулмон жамоаларига кўрсатаётган ёрдами сирасига киради. «Яқин Шарқдаги насронийлар оғир аҳволда. Уларни таъқиб қилишяпти, ўлдиришяпти, зўрлашяпти ва талашяпти», деб айтган Будапештдаги матбуот конференциясида Владимир Путин. Россия уларни ҳимоя қилиш чораларини излаётганини қўшимча қилиб, христиан жамоаларининг раҳбарларини учрашувга таклиф қилди.

Бу Россия етакчисининг олийжаноблигидан эмас, чунки мамлакатдаги бутун уруш мобайнида тинч аҳоли ўлдирилиши уни унчалик қизиқтирмаган. Аммо номусулмон аҳолини ҳимоя қилиш дипломатик музокаралар мобайнида яхшигина фойда келтириши мумкин. Сурия аҳолисининг 16 фоизини ташкил этувчи христианлар Башар Асад режимига хайрихоҳ ва улар қўзғолончиларга қўшилмаган деб ҳисобланади.

Москва АҚШ христиан-евангелистларни диққат билан кузатмоқда, сабаби улар Трамп АҚШ ҳарбийларини Суриядан олиб чиқишини маъқулламади ва Туркиянинг Сурияга бостириб киришини агрессия деб баҳолади. Евангелистлар етакчилари Трампни Суриядаги христиан жамоати йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, айримлари эса ҳаттоки буни 1915 йилдаги арман геноциди билан тенглаштирди.

Россия уларнинг босими остида Трамп ўз фикридан қайтиб қолишидан хавфсирайди. Шу мақсадда Путин христианлар масаласини кун тартибига қўйиб, Трамп танқиддан қутулишига ёрдам бермоқчи.

АҚШ евангелистларининг эркатойи Трамп Россия ёрдамига кўз тикишга мажбур. Чунки фақат русларгина Туркия ҳамда унинг иттифоқчи қўшинларини номусулмон жамоаларига қарши хатти-ҳаракатлардан тўхтатиши мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Путин: АҚШ қочқинларнинг янги тўлқини пайдо бўлишига туртки беряпти 14 апр, 21:02
  • Путин ва Трамп Сурия бўйича чақириқ билан чиқди 11 ноя, 15:13
  • Путин Идлиб воқеаси бўйича асоссиз айбламасликни сўради 07 апр, 08:54
  • Путин ва Эрдўған Туркиянинг Сурия бўйича позициясини муҳокама қилишди 01 дек, 08:31
  • Путин Сурияга авияцияни шойлаштириш ҳақидаги қонунни имзолади 14 окт, 16:50
  • Путин: биз Сурия можаросига бош билан ботишни истамаймиз 30 сен, 22:56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия «Оскар»и — «Олтин капалак» мукофоти ўз эгаларига топширилди (фото) 08 июл, 00:23 302
  • Фарғонанинг “Қалампир қишлоғи” саҳоватпешаликда ўрнак бўлмоқда 08 июл, 00:18 483
  • АГМК тўхтамаяпти. Бу сафар "Қўқон-1912" таслим этилди (видео) 08 июл, 00:08 331
  • ОТМларда янги очилган йўналишлар рўйхати тақдим этилди 08 июл, 00:00 346
  • Суд жараёнида қарздор 40 млн. сўм алимент пулларини тўлади 07 июл, 23:53 332
  • Бахтиёр Ашурматов: Турсуновнинг голи ўйин тақдирини ҳал қилди. Ушбу гол чемпионат безагига айланди 07 июл, 23:47 382
  • Улуғбек Бақоев: "Саҳоб Рашидов учун хурсандман. Унга миллий терма жамоада ўйнашини тилайман" 07 июл, 23:30 395
  • Вадим Абрамов "Навбаҳор" билан ўйин, уй жамоаси ва "лочинлар" сафида МТЖга номзод футболчи ҳақида гапирди 07 июл, 23:15 489
  • Миржалол Қосимов: "Қўқон-1912"нинг жанговар ўйини менга сюрприз бўлмади" 07 июл, 23:05 418
  • Дилявер Ваниев: "Ҳужумдаги муаммоларимиздан хавотирдаман" 07 июл, 22:51 352
  • Муҳсин Муҳаммадиев: "Мухлисларга бугун юта олмасак кетаман деганман? Бу савол сиз учун шунчалик муҳимми?" 07 июл, 22:46 474
  • Ўзбекистонга коронавирусга чалинганларни ташишга мўлжалланган реанимобиллар олиб келинди 07 июл, 22:38 694
  • Бўлимлар