«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:30
ЎЗO‘Z

2020-йил 1-январдан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўловлар тизими ўзгаради

09 ноя, 17:10 3 240 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2020-йил 1-январдан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўловлар тизими ўзгаради Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида президентнинг «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2020-йил 1-январдан бошлаб марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир куни учун иситилаётган 1 квадрат метр ҳисобидан келиб чиқиб тўлаш тизимига ўтказилади.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифларни шакллантириш ва белгилашда иссиқлик таъминоти корхоналарини ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва иссиқлик энергияси таннархини пасайтириш ҳисобига улар томонидан кўрсатадиган хизматлар таннархини қоплаш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш ҳисобга олинади.

Қарор лойиҳасида таъкидланишича, аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида келиб чиқадиган зарарлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳаси ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
иссиқлик таъминоти, тўловлар тизими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар