«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2020, 11:11
ЎЗO‘Z

Қандай ҳолларда ҳайдовчига бошқа машинани қувиб ўтиш тақиқланади?

09 ноя, 10:20 1 578 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қандай ҳолларда ҳайдовчига бошқа машинани қувиб ўтиш тақиқланади? Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати қоидалари бўйича навбатдаги эслатма билан чиқди. Унда қувиб ўтиш ҳақида сўз юритилган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин:
- ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга хавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига;
- шу бўлакда орқада ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтишни бошламаганлигига;
- олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтиш, чапга бурилиш (қайта тизилиш) ишорасини бермаётганлигига;
- қувиб ўтишни тугаллаётганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари эгаллаган бўлакка қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шарт.

Рельссиз транспорт воситаларини фақат чап томондан қувиб ўтишга рухсат берилади. Бироқ чапга бурилиш ишорасини бериб, бурилишга киришган транспорт воситасини қувиб ўтиш ўнг томондан амалга оширилади.
Қувиб ўтилаётган транспорт воситасининг ҳайдовчисига ҳаракат тезлигини ошириш ёки бошқа хатти-ҳаракатлар билан қувиб ўтишга тўсқинлик қилиш тақиқланади.

Қувиб ўтишни тугаллагандан сўнг ҳайдовчи илгари эгаллаган ҳаракатланиш бўлагига қайтиши шарт (ўнг томондан рухсат этилган қувиб ўтишдан ташқари).

Бироқ ушбу йўналишда ҳаракатланиш учун икки ёки ундан ортиқ бўлак бўлса, ушбу Қоидаларнинг 67-бандини ҳисобга олган ҳолда, қувиб ўтаётган ҳайдовчи ўзи эгаллаган бўлакка қайтгани заҳоти кейинги қувиб ўтишни бошлашига тўғри келадиган ҳолларда, агар у орқада ўзидан катта тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига халақит бермаса, эгаллаган бўлагида ҳаракатланишни давом эттириши мумкин.

Қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
- тартибга солинган чорраҳаларда қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб;
- тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда (айланма ҳаракатланишли чорраҳаларда қувиб ўтиш, кажавасиз икки ғилдиракли транспорт воситаларини қувиб ўтиш ва рухсат этилган ҳолларда ўнг томондан қувиб ўтиш бундан мустасно);
- пиёдалар ўтиш жойларида пиёдалар бўлганда;
- темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда;
- қувиб ёки айланиб ўтаётган транспорт воситаларини;
- тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида қарама-қарши ҳаракатланиш йўналишига чиқиб;
- 3.20 ва 3.22 йўл белгилари таъсири доирасида.

Аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда секин ҳаракатланадиган ёки катта ҳажмли транспорт воситасини қувиб ўтиш қийин бўлган ҳолларда унинг ҳайдовчиси ушбу транспорт воситасини иложи борича йўлнинг ўнг томонига олиши, зарур бўлганда эса орқасида тўпланиб қолган транспорт воситаларини ўтказиб юбориш учун тўхташи керак.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда қўлида пичоқ билан аёл кишини қувиб бораётган шахс қўлга олинди 06 фев, 19:10
  • Сурхондарёда 3та машина иштирокидаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди 30 дек, 10:13
  • Қашқадарёда қувиб ўтиш қоидасини бузган Damas MAN юк машинасига урилди 24 дек, 17:14
  • Йўловчига нималар қилиш тақиқланади? 04 июл, 15:18
  • Кундузги чироқларни ёқиб юрмаган ҳайдовчилар қанча жарима тўлайди? 11 мая, 19:00
  • Пенсионерни тунамоқчи бўлган ўғрини собиқ футболчи қувиб етди 12 мая, 14:22
  • Сўнгги янгиликлар
  • Коронавирус яна бир юлдузни сўндирди 06 июл, 10:57 1
  • Ёғларни эришига таъсир кўрсатадиган 3 тонгги одат 06 июл, 10:35 0
  • Шифокорга кеч мурожаат қилган 67 ёшли фуқаро коронавирусдан вафот этди 06 июл, 10:32 0
  • Юздан зиёд кишида коронавирус аниқланди 06 июл, 10:13 1
  • Олим коронавируснинг келиб чиқишига доир кутилмаган хулосани илгари сурмоқда 06 июл, 09:57 27
  • Швейцарияда ҳайвонот боғининг 55 ёшли ходими йўлбарс ҳужумига учраб вафот этди 06 июл, 09:30 232
  • Олимлар ЖССТни коронавируснинг майда томчилар орқали юқиши хавфини тан олишга чақиришди 06 июл, 09:06 337
  • Ҳиндистон коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича дунёда 3-ўринга чиқди 06 июл, 08:46 501
  • Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" футболчиларига мотивация берди 06 июл, 08:23 214
  • «Зенит» меҳмонда «Краснодар»ни енгиб, Россия чемпиони бўлди 06 июл, 07:57 233
  • Туркиянинг «Чолиқуши» сериали ҳақида қизиқарли фактлар (фото) 06 июл, 07:30 671
  • Япония жануби-ғарбидаги сув тошқини оқибатида 16 киши ҳалок бўлди (фото, видео) 06 июл, 07:00 374
  • Бўлимлар