«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2020, 10:50
ЎЗO‘Z

Эрдўған: Туркия Суриядан АҚШ ва Россия кетмагунча кетмайди

09 ноя, 09:53 1 116 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрдўған: Туркия Суриядан АҚШ ва Россия кетмагунча кетмайди Туркия ҳарбийлари Сурияда бошқа давлатларнинг қуролли кучлари қолар экан, Сурияни тарк этмайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған маълум қилди.

Эрдўғаннинг айтишича, Анқара минтақада террорчилар қолар экан, у ердан кетмайди, Суриядаги операция эса икки давлат ўртасида 911 километрлик умумий чегара борлиги билан боғланган.

“Биз бошқа давлатлар кетганидан кейингина кетамиз. Россияда ҳам, АҚШда ҳам, Эронда ҳам Сурия билан умумий чегара йўқ”, деб айтган Эрдўған.
У Анқара Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилган.

Туркия етакчиси, шунингдек, АҚШни курд отрядларини олиб чиқиш бўйича ваъдаларни бажармаётганликда айблади. Унинг таъкидлашича, АҚШ қўшинлари курд жангарилари билан бирга Рас-ал-Айн ва Қамишли шаҳарлари ўртасидаги ҳудудда патрул назоратини олиб бормоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Кремлда Эрдўғаннинг Суриядан чиқиб кетиш чақириғига жавоб берилди 02 мар, 08:00
  • Эрдўған турк ҳарбийлари Сурияда нима қилаётганига изоҳ берди 14 окт, 00:30
  • Эрдўған Сурия шарқида янги аксилтеррорчилик операцияси ўтказилишини эълон қилди 05 авг, 09:40
  • Туркия ташқи ишлар вазири Трампнинг таҳдидларига жавоб берди 15 янв, 06:00
  • Туркия Суриядаги террорчиларга қарши янги операция бошламоқчи 31 окт, 03:20
  • Эрдўған Европа Иттифоқига кириш бўйича референдум ўтказиш билан таҳдид қилди 05 окт, 08:31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Юздан зиёд кишида коронавирус аниқланди 06 июл, 10:13 1
  • Олим коронавируснинг келиб чиқишига доир кутилмаган хулосани илгари сурмоқда 06 июл, 09:57 27
  • Швейцарияда ҳайвонот боғининг 55 ёшли ходими йўлбарс ҳужумига учраб вафот этди 06 июл, 09:30 232
  • Олимлар ЖССТни коронавируснинг майда томчилар орқали юқиши хавфини тан олишга чақиришди 06 июл, 09:06 336
  • Ҳиндистон коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича дунёда 3-ўринга чиқди 06 июл, 08:46 500
  • Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" футболчиларига мотивация берди 06 июл, 08:23 214
  • «Зенит» меҳмонда «Краснодар»ни енгиб, Россия чемпиони бўлди 06 июл, 07:57 233
  • Туркиянинг «Чолиқуши» сериали ҳақида қизиқарли фактлар (фото) 06 июл, 07:30 671
  • Япония жануби-ғарбидаги сув тошқини оқибатида 16 киши ҳалок бўлди (фото, видео) 06 июл, 07:00 374
  • Ўзбекистонда карантин вақтида қанча саноат корхонаси ўз фаолиятини тўхтатгани маълум қилинди 06 июл, 06:30 433
  • Анжелина Жоли Брэд Питт билан ажрашганидан кейин қандай уйда яшамоқда? 06 июл, 06:00 914
  • Тошкент ҳайвонот боғида 33 та фламингодан иборат павильон очилди (фото) 06 июл, 00:23 694
  • Бўлимлар