«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2020, 18:20
ЎЗO‘Z

Дунёдаги миллиардерларнинг умумий бойлиги бир йил ичида 388 млрд долларга камайди

09 ноя, 06:00 840 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёдаги миллиардерларнинг умумий бойлиги бир йил ичида 388 млрд долларга камайди Фото: Антон Новодережкин / ТАСС
2018 йилда дунёда доллардаги миллиардерлар сони 2101 нафарни, яъни 2017 йилгига нисбатан 57 нафар камроқни ташкил қилди. Уларнинг умумий бойлиги ҳам 388 млрд долларга камайиб, 8,5 трлн долларни ташкил қилган. Бундай маълумотлар PwC халқаро консалтинг компанияси ва Швейцариянинг UBS банки экспертлари томонидан тайёрланган анъанавий ҳисоботда келтирилган.

Таҳлилчилар бундай салбий натижага “кучли доллар” ва “бозорлар беқарорлиги” сабаб бўлганини айтишган. Барча миллиардерларнинг 233 нафарини аёллар ташкил қилиб, уларнинг сони 5 йил ичида 46 фоизга кўпайган.

Осиёда миллиардерлар сони 5 йиллик ўсишдан кейин биринчи марта камайган бўлса, АҚШда эса аксинча кўпайган. Осиё-Тинч океанида миллиардерлар сони 2017 йилга нисбатан 7,4 фоизга камайган, аммо умумий ҳисобда ушбу минтақада улар энг кўпни ташкил қилган – 754 киши. Бу борада 2-ўринда Шимолий ва Жанубий Америка бўлиб, ушбу минтақада миллиардерлар 749 нафарни (ўсиш 4,8 фоиз) ташкил қилган. Европалик миллиардерлар сони эса 4,9 фоизга камайиб, 598 нафарни ташкил қилган.

Давлатлар бўйича олинадиган бўлса, АҚШда бир йил ичида миллиардерлар сони 22 нафарга, уларнинг умумий бойлиги эса 14,3 млрд долларга кўпайиб, 3,111 трлн долларга етган.

Хитойда эса, аксинча, 2018 йилда 48 киши миллиардерлар қаторини тарк этиб, уларнинг умумий сони 325 нафарни, умумий бойлиги эса 982,4 млрд долларни ташкил қилган.

Германияда 114 миллиардер бор бўлиб, уларнинг бойлиги 500,9 млрд долларни ташкил қилган.
Россияда эса миллиардерлар сони бир йилда 3 нафарга камайиб, 98 нафарни, уларнинг умумий бойлиги эса 421 млрд долларни ташкил қилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик 16 миллиардер бир ой ичида 8 млрд доллар йўқотди 04 фев, 14:32
  • Дунёнинг энг бой одамлари банкларга ишонмай қўйдими? 14 ноя, 12:13
  • Дунёдаги миллиардерлар сони 10 йил ичида 2 баробарга кўпайган 21 янв, 10:53
  • Дунёнинг энг бадавлат одамларининг умумий бойлиги ҳисоблаб чиқилди 27 окт, 12:27
  • Энг кўп мультимиллионерлар яшовчи шаҳар номи эълон қилинди 07 сен, 07:31
  • 2017 йилда миллиардерлар 437 нафарга кўпайди 28 фев, 20:17
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент ва Навоийда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди 13 июл, 16:56 30
  • Ўзбекистон ва Туркия ўртасида солиқ ва инвестицияга оид 2та шартнома кучга кирди 13 июл, 16:35 142
  • "Титанлар жанги"да сенсация кўрамизми?! 13 июл, 16:11 181
  • Чақалоқ ўзининг дафн маросимида йиғлаб юборди 13 июл, 15:50 1 383
  • Жарқўрғонда жар солган ҳоким ёки «...судьяда бор аламим маним!» 13 июл, 15:25 737
  • Ушбу ҳафтада юртимизда ҳақиқий ёз жазирамаси кутилмоқда 13 июл, 15:11 727
  • Арманистон мудофаа вазирлиги Озарбойжон томони яна ўт очганини хабар қилди 13 июл, 14:50 297
  • Ўзбекистонда коронавирусга иммунитетни аниқлаш тестлари ўтказилиши бошланди 13 июл, 14:25 534
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10200 сўмга яқинлашди 13 июл, 14:04 247
  • Тадбиркор манфаати ҳимоя қилинди 13 июл, 13:50 257
  • Кадастр тизимида «тозалаш ишлари» бошланди 13 июл, 13:28 1 117
  • Бўкада аҳоли бандлигини таъминлаш 13 июл, 13:05 199
  • Бўлимлар