«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 15:05
ЎЗO‘Z

Қўшкўпирлик Ражабовлар хонадонида ўта ноёб тасбеҳ сақланади

07 ноя, 22:13 4 453 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўшкўпирлик Ражабовлар хонадонида ўта ноёб тасбеҳ сақланади Қўшкўпир тумани Ғозовот қишлоғининг Элгалди маҳалласида Саид Боқиржон эшон бобо зиёратгоҳи мавжуд. Мазкур ҳудуд назоратчиси Назарбой Ражабов хонадонида ғайриоддий тасбеҳ сақланади. Тасбеҳнинг узунлиги 3 метр бўлиб, 300 дона кабутар тухуми катталигидаги ёғоч мунчоқлардан иборат деб ёзади "Хабар" нашри.

«Бу тасбеҳ бизга бобокалонимиз Саид Боқиржон эшондан мерос бўлиб қолган. Аввал уни ўғиллари, ундан кейин қиз невараси сақлаб келган. Ҳозир эса бу ноёб ашё бизнинг хонадонда сақланади, — деди Назарбой Ражабов.

Назарбой аканинг айтишича, тасбеҳ ноодатий тарзда узун ва доналари катта-катта қилиб ишланганининг ўзига хос сабаби бор. Бу тасбеҳни Боқиржон эшон бобо қирқ нафар муриди билан бир даврада доира қилиб ўтирган ҳолда зикр билан ўгиришган экан.

«Ушбу ноёб тасбеҳнинг 33 донасини Хива шаҳридаги Ичанқалъа давлат қўриқхонасида ташкил қилинган «Бекет ота» музейига топширган эдик, — деб суҳбатни давом эттиради Н.Ражабов. — Олимлар уни ўрганишганида, ҳар бир дона мунчоқ пальма дарахти ёғочидан ясалгани маълум бўлди.

Айрим тадқиқотчилар ушбу тасбеҳ XV аср ўрталарида Арабистондан Хоразмга ҳижрат қилган Саид Раҳмонберди эшон олиб келганини тахмин қилишмоқда. «Маноқиб» асарида таъкидланишича, Саид Раҳмонберди эшон Саид Боқиржон эшоннинг катта бобоси саналиб, насаб жиҳатдан Муҳаммад алайҳиссаломга туташар экан.

Назарбой Ражабовда бир неча асрлардан буён авайлаб-асраб келинаётган ушбу тасбеҳ билан бирга бошқа тарихий ашёлар, қўлёзмалар ҳам кўз қорачиғидай сақланади.

«Олтин мерос» халқаро жамғармаси Хоразм вилоят бўлими раиси Комил Нуржоновнинг фикрига кўра, зиёратгоҳ мажмуасида кўргазма заллари ёхуд чоғроқ музей ташкил қилинса мазкур ҳудудни сайёҳлик йўналишига киритиш мумкин. Бу ерда зиёрат туризмини ривожлантириш имконияти жуда катта. Чунки Саид Боқиржон эшон ўз даврида мударрислик қилиб, кўплаб марказий осиёлик талабаларни ҳам ўқитган. Уларнинг орасида ўзбеклардан ташқари туркман, қорақалпоқ ва қозоқ миллатига мансуб йигитлар ҳам таҳсил олган. Каспий денгизи бўйидаги Мангқишлоқ шаҳрида туғилиб вояга етган Бекет ота шулардан бири.

Бекет ота Саид Боқиржон эшон бобонинг энг севимли шогирдларидан бири бўлиб, бугунги кунда унинг номи Қозоғистонда жуда эъзозланади. Аҳён-аҳёнда Бекет ота авлодлари ўз бобокалонининг устоз-пири саналмиш Саид Боқир эшон бобо қабрини зиёрат қилишга келиб туришар экан.

Комил Нуржоновнинг фикрича, мазкур зиёратгоҳда зиёрат туризмини ривожлантириш учун ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина. Биринчи навбатда, бу ер қайтадан таъмирланиб, обод қилиниши зарур. Зиёратгоҳнинг бугунги кундаги аҳволи билан сайёҳларини жалб этиш қийин. Энг муҳими, бу ернинг назоратчиси Н.Ражабовда сақланаётган жуда ноёб қадимий ашёлар билан кўпчилик танишиш имкониятига эга бўлиши лозим.
Э.Бахт




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 326
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 142
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар