«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2020, 13:54
ЎЗO‘Z

Фарғонада ўқитувчи 25 йилдан сўнг оқлангач, прокурор ундан кечирим сўради

07 ноя, 16:00 2 398 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғонада ўқитувчи 25 йилдан сўнг оқлангач, прокурор ундан кечирим сўради Фарғонада бўҳтон қурбони бўлиб, суд ҳукми билан оқланган ўқитувчидан прокурор 25 йил аввалги хатолик учун узр сўради.
Адолат барибир қарор топади. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди кассация судлов ҳайъати томонидан Бағдод туман судининг 1994 йил 20 декабрда Турсунхўжа Абдураҳмоновга нисбатан чиқарган айблов ҳукми бекор қилинди.

Суднинг ҳукмига кўра, Т.Абдураҳмонов бир дона қирқма ов милтиғини ётоқхонасидаги ёстиқ остида ва 41 грамм кўкнор бошоқларини меҳмонхонасидаги дераза токчасида қонунга хилоф равишда сақлаганликда айбланган ва 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, меҳнатга мажбуран жалб қилинган эди. Вилоят суди мазкур жиноят ишини кўриб чиқиб, уни жиноят содир этмаган деб топди ва уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддасига асосан реабилитация қилди, яъни оқлади.

Судда аниқланишича, ўқитувчилар иш ҳақини ошириш ҳақида Президентга мурожаат қилишгани учун мактабнинг илмий мудири Т.Абдураҳмонов ўша вақтдаги вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан уюштирилган бўҳтон қурбони бўлган.

–Фаолиятим давомида кўплаб оқлов ҳукмлари чиқарилган, лекин буниси бошқача бўлди,– дейди жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг судьяси Раҳматжон Арапов.– Жараён давомида давлат айбловини қувватловчи прокурор Т.Абдураҳмоновга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш лозимлигини айтди. Ундан ўша вақтда йўл қўйилган хатолик учун узр сўради, судлов ҳайъати оқлов ҳукми чиқарди, 70 ёшни қоралаётган нуроний отанинг кўзларидан эса севинч ва шукур ёшлари оқди. Айрим шахслар каби асоссиз судлангани учун гина сақламасдан Ўзбекистонимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилган, мураббийлик фаолияти давомида Ватанни севиш, шижоат, ҳалоллик, илмга интилиш каби туйғуларни минглаб ёшлар қалбига сингдира олган ва фарзандларини ҳам жамиятнинг илғор вакиллари сифатида улғайтира олган Турсунхўжа ота Абдураҳмоновдан ҳар қанча ўрнак олса арзийди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда соҳта ИИБ терговчиси қўлга олинди 22 авг, 13:20
  • Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси иккита янги модда билан тўлдирилди 03 мая, 10:56
  • Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал ва Фуқаролик кодексларига ўзгартиришлар киритилади 16 мар, 10:57
  • Тўйхона ва чойхонадаги қинғирликлар 12 окт, 19:45
  • Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари Инъомжон Усмонхўжаев оқланди 09 дек, 22:21
  • Амнистия тўғрисидаги қарор матни эълон қилинди. 11 окт, 17:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • Коронавирус инсон миясига қандай кириб бориши аниқланди 07 июн, 13:20 2
  • Канада бош вазири ирқчиликка қарши намойишда бир оёғига тиз чўкди (видео) 07 июн, 12:54 3
  • «Гуд бай, Рашша» – россиялик бойларнинг болалари нега хорижда ўқимоқда? 07 июн, 12:30 6
  • Ҳидоятга келган насроний руҳонийлар: (Жозеф) Юсуф Эстес 07 июн, 12:06 0
  • Олимлар эпидемиялар учун инсоният томонидан “идеал шароитлар” яратилганидан огоҳлантиришди 07 июн, 11:41 79
  • BMW 5 минг ходимини бўшатади 07 июн, 11:18 133
  • Чигирткалар қишлоқ хўжалигига ярим млрд. долларлик зарар етказди 07 июн, 10:53 596
  • Франциядаги Версал саройи ўз эшикларини очди 07 июн, 10:30 99
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони кескин ўсиб 4200га яқинлашди 07 июн, 10:05 490
  • ЖССТ тиббий ниқобга бўлган муносабатини кескин ўзгартирди 07 июн, 09:43 644
  • Президент: "Бизда 1-курсда умумий фанлар ўқитилиб, мактаб дастури қайтарилади..." 07 июн, 09:20 330
  • Карантинда ишсиз қолиб, қаҳрини аёлига сочган эр 15 суткага қамалди... 07 июн, 08:57 327
  • Бўлимлар