«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:00
ЎЗO‘Z

Президент қарори билан Адлия вазирлигига қўшимча вазифа юкланди

07 ноя, 13:30 2 676 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент қарори билан Адлия вазирлигига қўшимча вазифа юкланди “Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарор билан қонун ҳужжатларини амалиётда қўллаш самарадорлигини таҳлил қилиш ва уларнинг функционаллигини аниқ мезонлар асосида баҳолаш тизимини яратилди. Шунингдек, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўртасидаги ўзаро алоқа тизими такомиллаштирилди.

Мазкур ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Адлия вазирлиги давлат бошқарув органларининг ҳуқуқий мониторингни ўтказиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди.

Шунингдек қарор билан ҳуқуқий мониторинг тизимининг асосий вазифалари белгилаб берилди. Жумладан:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ягона амалиётини жорий этиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини ўрганиш;

ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг тўлиқлигини таъминлаш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коррупцияга оид омилларни аниқлаш ва бартараф этиш каби бошқа яна бир қатор вазифалар белгиланди.

Махсус ваколатли орган сифатида Адлия вазирлигига давлат бошқарув органлари томонидан ўтказиладиган ҳуқуқий мониторинг жараёнида иштирок этиш, ҳуқуқий мониторингни ўтказишда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш каби қўшимча ваколатлар берилди. Ҳозирда Адлия вазирлигининг марказий аппаратида ҳуқуқий мониторинг бўйича махсус бўлим ташкил этилди, ушбу бўлим қарорда белгилаб берилган асосий вазифаларни ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаб беришга хизмат қилади.

Қарорга мувофиқ, республикада ҳуқуқий мониторинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҳуқуқий мониторинг ўтказиш режаси асосида амалга оширилади.

Жумладан, мазкур режа Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқарув органлари тақдим этган таклифлар асосида шакллантирилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилинган ҳолда тасдиқланиши назарда тутилган.

Ҳуқуқий мониторингни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар махсус электрон майдончада амалга оширилади.

Ҳуқуқий мониторинг ўтказишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш давлат органларининг юридик хизматлари томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни танлаб олиб, уларни сифатини янада яхшилаш мақсадида такрорий ҳуқуқий мониторинг ўтказиши мумкин. Бу ҳам давлат органларининг масъулияти ошишига хизмат қилади.

Давлат бошқаруви органлари томонидан ўтказилган ҳуқуқий мониторинг натижаларини таҳлил қилиш ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгилаш мақсадида улар тўғрисидаги ҳисобот Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилинади.

Ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар