«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:12
ЎЗO‘Z

Зафар Ҳошимов: «Яқин келажак ҳеч кимни зериктирмайди!»

05 ноя, 12:45 3 070 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зафар Ҳошимов: «Яқин келажак ҳеч кимни зериктирмайди!» Ўтган ҳафтада Дубайнинг «Majid Al Futtaim» компанияси ва Ўзбекистоннинг «Akfa Group» ўртасида шартнома имзоланиб, унга кўра, яқин икки йил ичида Тошкент шаҳрида халқаро бренддаги Carrefour супер ва гипермаркетлар тармоғи очилиши маълум қилинганди.

«Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ушбу воқеликка ўз муносабатини билдирди:
— Франциянинг Carrefour бренди дўконларининг очилиши ҳақидаги хабар биз учун кутилмаган ҳолат бўлмади.

Бу ҳақда гаплар чамаси бир йилдан бери юрган эди. Ростини айтсам, қизиқиб кутган эдик.
Чунки Carrefour тармоғининг Ўзбекистонга кириши қатор ижобий янгилик ва қизиқарли лаҳзалар ваъда қилади.

Биринчидан, мамлакатнинг чакана бозори ривожланиши Carrefour каби халқаро иштирокчи эътиборини тортиши даражасига чиққанлиги маҳаллий шароитда сўнгги ўн йилликларда чакана савдони ривожлантириш йўлида тинимсиз ишлаган тармоғимиз учун ўзига хос эътирофдир.

Истеъмол бозорига бундай қизиқиш ва унинг имкониятларини тан олиниши соҳадаги, шубҳасиз, етакчи сифатида тармоғимизнинг капиталлашувига ижобий таъсир кўрсатади.

Турли брендлар ва форматларнинг пайдо бўлиши бутун бозор ҳамда унинг ҳар бир иштирокчисини ривожлантиришга хизмат қилади, айниқса, истеъмолчилар учун бу жуда яхши янгилик. Ишончим комилки, Carrefourдан кўплаб жиҳатларни ўзлаштириб, ўрганамиз. Албатта, Carrefour ҳам биз ва бозоримиз ҳақида билиб олишлари керак бўлган хусусиятлар мавжуд.

Иктисодимиз учун янги форматлар ва савдо каналлари, истеъмолчилар учун эса танлов ҳамда хилма-хиллик ошишини англатади. Буларнинг барчаси замонавий савдо формати ҳамда бу формат мижозлари базасини кенгайтиради. Нима бўлишидан қатъи назар, барча бозор иштирокчилари фақат ютади.

Рақобатдан қўрқяпмизми? Йўқ.

Тушунтираман. 30 миллиондан ортиқ бозор учун замонавий тармоқ чакана сектори ҳали ҳам кам ривожланган. Ўзингиз учун хулоса чиқаринг, фақатгина пойтахтнинг ўзида бирламчи эҳтиёждаги озиқ-овқат ва зарурий маҳсулотлар ялпи истеъмоли бўйича бутун бошли замонавий чакана савдо тармоқлари улуши атиги 9 фоиз. Ва бу, такрор айтаман, вилоятларга тааллуқли эмас. Умуман олганда эса, мамлакатда айни кўрсаткич яна ҳам паст бўлади.

Таққослаш учун, қўшни Қозоғистонда кўрсаткич 45 фоиздан ортиқ, Россия эса 75 фоиздан ортиқни ташкил этди. Европа ва АҚШда айни рақамлар 90 фоизга яқинлашиб қолган.

Бизнинг бозор ҳали ўсиши керак, унинг тўлиб кетиши, кескин рақобат ҳосил бўлиши учун хали анча бор. Бизда, маҳаллий замонавий савдо тармоқларида ҳозирча битта умумий асосий рақиб - бозорлар ва тизимсиз савдо мавжуд. Биз, яъни мавжуд замонавий чакана савдо иштирокчиларига, мавжуд ютуқларимизга қарамасдан, бу жангда ёлғиз курашиш жуда мушкул эди. Шундай экан, сафимизга янги жангчини мамнуният билан қабул қиламиз, айниқса, у олиб келадиган воситалар ва билимларнинг бутун тажрибаси ва арсеналини ҳисобга олганда, бу жуда салмоқли ёрдам.

«Korzinka.uz» ҳақида гапирадиган бўлсак, биз, ҳар доимгидек, шиддатли, куч-қувватга тўла ва янги ютуқлар ҳамда кашфиётларга тайёрмиз. Ва энг муҳими, харидорларимизга доим содиқ қоламиз, тақдим этилаётган хизматлар ва маҳсулотларимиз сифатини янада ривожлантирамиз.

Биз билан қолинг, аминманки, яқин келажак ҳеч кимни зериктирмайди! — деб ёзади тадбиркор.
Зафар Ҳошимов, Carrefour




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 75
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 81
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 155
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар