«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2020, 13:12
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев инфляцияни 2022 йилда 9,5 фоизгача тушириш вазифасини юклади

01 ноя, 18:28 1 079 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев инфляцияни 2022 йилда 9,5 фоизгача тушириш вазифасини юклади Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев инфляцияни 2022 йилда 9,5 фоизгача тушириш бўйича топшириқ берган. Бу ҳақда Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Абруев маълум қилди.

«Кечаги йиғилишда давлат раҳбари бизга инфляцияни 2022 йилда 9,5 фоизгача тушириш вазифасини юклади», – деди Абруев «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳаси тақдимотида.

Абруевнинг сўзларига кўра, инфляция келаси йили 13 фоизгача, 2021 йилда 11 фоизгача пасайиши кутилмоқда. 2019 йил якунларига кўра мазкур кўрсаткич 15,5 фоиз бўлиши прогноз қилинган.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, Жамшид Абруев бюджет жараёнидаги ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтди.
«Бюджетнинг қамрови ошяпти. Давлат мақсадли жамғармалари ҳам 3та эмас, 18та. Демак, ҳамма жамғармалар таркиби киритиляпти.

Бундан ташқари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг рақамлари, бюджетлари тасдиқланяпти. Олдин бу жамғарманинг рақамлари кўпроқ ёпиқ характерга эга эди. Энди у ҳам ошкора бўлиб, давлат бюджети таркибига киритиляпти.

Қонун билан ҳар бир вазирликнинг бюджетини тасдиқлаганимиздан кейин вазирлик ва идоралар мана шунча пул бор экан, деб олдиндан билади. Ўша пулга уларнинг масъулияти ошади. Пулнинг ишлатилиши, унинг самарадорлигига жавобгарлигини сезган ҳолда келгусида дастурларини ўшанга қараб тузади. Келаси йили ўрта муддатли режалаштиришга ўтиш даврида бу жуда муҳим.

Бюджет қонунида бюджет иштирокчиларининг ошкоралиги тўғрисида айрим моддалар бор. Бюджет маблағларини олувчиси неча пул ишлатди, нималарга ишлатди, нималар харид қилди ва ўша харид қилган маҳсулоти жойларга етиб бордими ёки йўқми. Бу жараённи шаффоф қилмас эканмиз, ҳеч қачон пулларнинг самардорлигига эришиб бўлмайди», – деди Абруев.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни президент ҳузурида макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Жамшид Қўчқоров: «Инфляцияни жиловладик дейишга ҳали эрта. Лекин…» 02 фев, 06:00
  • Марказий банк 2020 йил учун инфляция прогнозини маълум қилди (видео) 12 янв, 22:50
  • Ўзбекистонда 2021 йилда инфляцияни 10 фоизгача пасайтириш мақсади белгиланган 26 ноя, 16:15
  • Жамшид Қўчқоров: «Жорий йилда инфляция юқори бўлиши кутиляпти» 14 ноя, 18:12
  • ХВЖ: Ўзбекистонда 2018 йил якунида инфляция 18 фоизни ташкил қилади 08 ноя, 21:21
  • Шавкат Мирзиёев Молия вазирининг Давлат бюджети лойиҳасини имзоламади. Нега? 22 дек, 14:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари тўлаб берилмагани аниқланди 06 июн, 12:15 108
  • Хитойда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 3 кишига, Жанубий Кореяда эса 51 кишига ошди 06 июн, 11:54 126
  • Ниқобни қулоқни оғритмасдан тақишнинг усули топилди 06 июн, 11:23 382
  • Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди 06 июн, 10:51 529
  • Навоийда 21 млн сўмлик қўйларни ўғирлаб кетган шахслар фош этилди 06 июн, 10:43 261
  • Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 3 ҳолат аниқланди 06 июн, 10:24 348
  • Коронавирус: Канада Ўзбекистонга 250 минг доллар ажратилишини маълум қилди 06 июн, 09:47 189
  • Тошкентда 5 минг АҚШ долларини ноқонуний сотаётган «валютчик» қўлга тушди 06 июн, 09:08 243
  • Трамп коронавирусдан 2 млн доза вакцина тайёрлигини маълум қилди 06 июн, 04:57 869
  • Евроиттифоқ ташқи чегараларни 1 июлгача очмасликка қарор қилди 06 июн, 00:53 454
  • "Ўзбек киносининг келажак концепцияси" тақдимоти ўтказилди 06 июн, 00:05 292
  • Швецияда карантиндан воз кечилиши нималарга олиб келди? 05 июн, 21:30 950
  • Бўлимлар