«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:46
ЎЗO‘Z

Божхоначилар электр чойнакни электр самовар эканлигини исботлашди

01 ноя, 11:40 2 927 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Божхоначилар электр чойнакни электр самовар эканлигини исботлашди Республикамиз божхона ходимлари ташқи иқтисодий фаолият йўналишидаги божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилиши, товарларнинг кодини ўзгартириб, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келишмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонун бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи корхоналардан бири номига келган “Маиший техника” товарларини божхона кўригидан ўтказиш давомида умумий қиймати 90 миллион сўмлик 222 дона “Электр чойнак-термопот” товарининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, ҳужжатларда кўрсатилган “Электр чойнак-термопот” товари аслида электр самовар товари эканлиги маълум бўлди. Натижада, давлат бюджетига қўшимча 48,7 млн. сўм божхона тўловлари ҳисобланди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда, “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига декларацияловчи шахс А.О. ва Т. К.лар томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияларида “бир мартали душ учун қалпоқча” ва “Оқ портландцемент” товарининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди текширилганида, ушбу шахслар кодни нотўғри таснифлаб божхона расмийлаштирувига тақдим этганлиги аниқланди.

Натижада давлат бюджетига қўшимча 141,4 миллион сўм божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 228
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 138
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 216
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 125
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 110
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар