«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:19
ЎЗO‘Z

«Энди телефон нархи ошадими?»: Мобил қурилмалар рўйхатга олиниши билан боғлиқ саволларга жавоблар

31 окт, 19:03 6 657 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Энди телефон нархи ошадими?»: Мобил қурилмалар рўйхатга олиниши билан боғлиқ саволларга жавоблар Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш жараёнига старт берилади.

Сўнгги пайтларда мазкур тартиб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокама қилинмоқда. Kun.uz мухбири мобил қурилма фойдаланувчиларида туғилаётган турли саволларга жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон Телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази матбуот котиби Зилолахон Иноятова билан суҳбатлашди. Қуйида ушбу суҳбат баёнини тўлиқ ҳолда Сизга ҳавола қиламиз.

— Ушбу тизимни йўлга қўйишдан мақсад нима?
— Аввало, республикамиз ҳудудига ноқонуний йўл орқали мобиль қурилмалар олиб кирилишига чек қўйиш ҳамда сифатли мобил қурилмалар сотилишига имконият яратиш. Шунингдек, ички бозорда соғлом рақобатни ривожлантириш.

— Рўйхатдан ўтказиш жараёни неча босқичда амалга оширилади?
— Вазирлар Маҳкамасининг 778-сонли қарорига асосан, UZIMEI тизимининг жорий қилиниш босқичлари тасдиқланган. Биринчи босқич шу йилнинг 1 апрелидан 1 ноябрга қадар давом этади. Бунда биз IMEI кодларини автоматик тарзда бепул, фойдаланувчиларнинг иштирокисиз, фақатгина алоқа операторлари томонидан рўйхатдан ўтказяпмиз.

1 ноябрдан эса мурожаатлар орқали IMEI кодларни рўйхатдан ўтказишни бошлаймиз. Бу жараёнда фуқаролар, импорт қилувчилар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар янги қурилмаларни мурожаат йўли билан рўйхатдан ўтказишлари лозим бўлади. Улар SMS, USSD сўровлари, UZIMEI тизими оператори ҳамда ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) ва ҳудудий почта алоқа бўлимлари орқали рўйхатдан ўтказишади.

Яна бир нарсани айтиб ўтиш керакки, 1 ноябрдан IMEI коди аниқланмаган ёки Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб кирилган мобиль қурилмаларнинг IMEI коди UZIMEI тизимидан рўйхатдан ўтказилмайди.

Барча фуқароларга маслаҳатимиз - мобиль қурилмаларни 1 ноябрдан кейин харид қилишса, ўша пайтнинг ўзидаёқ қурилманинг IMEI коди ҳолатини текшириб кўришсин. Буни SMS ва USSD сўровлари ёки бизниг uzimei.uz сайтимиз орқали билиб олишлари мумкин.

— IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш учун қанча миқдорда ҳақ тўланади?
— 1 декабрдан бошлаб учинчи босқичга старт берилади ва бу пулли асосда амалга оширилади. Бу импортёрлар (импорт қилувчилар) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизини, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга эса 10 фоизини ташкил этади. Жисмоний шахслар ва туристлар учун ҳам 20 фоиздир.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, биринчи тармоқ ҳодисасини содир этган мобиль қурилмалар 30 кун давомида IMEI кодини рўйхатдан ўтказишлари керак бўлади. Агар 1 декабрдан сўнг пулли асосда рўйхатдан ўтказилаётган пайтда 30 кун муддатдан ўтиб кетса, жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида тўлов талаб этилади. Сайёҳлар эса 30 кундан кейин IMEI кодини рўйхатдан ўтказмаса, уларга маҳаллий мобиль алоқа операторлари томонидан хизмат кўрсатилмайди.

— Шу кунгача қанча қурилмаларнинг IMEI кодлари рўйхатга олинди?
— 1 апрелдан шу пайта қадар 30 миллионга яқин IMEI кодлар UZIMEI тизимидан рўйхатдан ўтказилди.

— Ўғирланган ёки йўқотилган, «қора рўйхат»га тушган телефонни харид қилса, ишлатса нима бўлади?
— Мобил қурилма ўғирланса ёки йўқотилса, жабрланувчи дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилиши зарур. Шундан сўнг ички ишлар бўлимлари ходимлари бизга мурожаат билан чиқишади. Кейин биз IMEI кодни «қора рўйхат»га қўшиб қўямиз, яъни 4та мобил алоқа оператори рўйхатида улар алоҳида ҳисобга олинади. Ўғри ёки топиб олган шахс қурилманинг сим картаси ўрнига бошқа сим карта қўйиб, алмаштирса, 4та мобил алоқа операторларига шу IMEI кодли қурилманинг ёқилгани ҳақида сигнал етиб келади. Шу тариқа мобил қурилма жойи аниқланади ва уни топилди деса ҳам бўлади.

Яна бир бор таъкидламоқчиман, 1 ноябрдан бошлаб аниқланмаган IMEI кодлар UZIMEI тизимидан рўйхатдан ўтказилмайди.

— Ўзбекистонда «қора рўйхат»га киритилган телефонни бошқа давлатларда ишлатса бўладими?
— UZIMEI тизими GSMA халқаро ассосацияси билан ҳамкорликда иш юритади. Бу ташкилотга 40дан зиёд давлат аъзо бўлган. Ўзбекистонда «қора рўйхат»га киритилган қурилмалардан GSMA’га аъзо давлатларда фойдаланиб бўлмайди. Бошқа аъзо мамлакатларда «қора рўйхат»га тушган қурилмалар ҳам Ўзбекистонда ишламайди.

— Қурилманинг IMEI коди мақомини текшириш пуллими?
— Йўқ, бу бепул. Юқорида айтганимдек, IMEI рақами рўйхатга олинганини uzimei.uz сайти ёки мобил операторига SMS/USSD сўрови юбориш орқали билиб олиш мумкин. Аввал рўйхатга олинган мобил қурилмалар қайта рўйхатга олинмаслигини унутмаслик лозим.

— Компьютер, ноутбук ва шунга ўхшаш қурилмалар ҳам пулли равишда рўйхатдан ўтказиладими?
— Йўқ. 1 декабрдан UZIMEI тизимидан смартфонлар, тугмачали телефонлар ва планшетлар пулли асосда рўйхатдан ўтказилади, холос. Компьютер ва шу каби бошқа қурилмаларнинг IMEI кодлари рўйхатдан ўтказилмайди.

— Фойдаланувчилар ишлатилмаган мобил қурилмаларни ҳам рўйхатдан ўтказиб қўйиши керакми?
— Агар фуқароларда вақтинча фойдаланилмаётган қурилмалар бўлса, унда уларни 1 ноябргача активлаштириш зарур. Бу дегани, қурилмага сим карта қўйиб, антенна кўриниши билан кимгадир қўнғироқ ёки СМС хабар юборишни амалга оширса, IMEI коди автоматик равишда UZIMEI базасига киритилади. Кейин келгусида бу мобил қурилмадан бемалол фойдаланиш мумкин.

— Телефонда икки ва ундан ортиқ симкарта слоти мавжуд бўлса, ҳар бири алоҳида регистрация қилинадими?
— Мобил қурилмада икки, уч ёки ундан кўпроқ симсилот (симкарта столи) бўлса, бу қурилмада ҳудди шунча IMEI код бор дегани. Ҳар бир IMEI код UZIMEI тизимидан рўйхатдан ўтказилиши керак. Телефонингизда битта симкарта бўлиб, иккинчиси бўш турган бўлса, 1 ноябргача симкарта қўйиб, қурилмани ёқсангиз, иккинчи слот ҳам автоматик тарзда рўйхатдан ўтади. Бу жараён бажарилмаса, 1 декабрдан сўнг иккинчи слотдан фойдаланиш учун пул тўлашга тўғри келади.

— Қурилма IMEI рақамининг рўйхатга олиниши билан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари йиғилиб, телефонлар кузатилиши мумкинми?
— UZIMEI тизимида мобил қурилмаларнинг фақат IMEI кодлари сақланади, холос. Абонентларнинг шахсий маълумотларига тизимнинг алоқаси йўқ. Шу боис, фуқаролардан турли шубҳаларга бормасликни сўраб қолардик.

— Телефон IMEI рақамини қандай билса бўлади?
— IMEI рақамини билиш учун телефон орқали *#06# буйруғини териш керак.

— Ушбу тизим тўлиқ амалга оширилса, Ўзбекистонда телефон қурилмалари нархига қанчалик таъсир кўрсатади?
— Мазкур янги тартиб тўлиқ жорий қилингач, ички бозорда соғлом рақобат йўлга қўйилади. Дунё миқёсидаги телефон ишлаб чиқарувчи компаниялар Ўзбекистон ички бозорига кириб кела бошлайди ва қурилмалар улар томонидан қўйилган нарх-навода сотувга чиқади. Бу эса нархлар тушишидан далолат беради.
Миролим ИСАЖОНОВ суҳбатлашди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 76
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 62
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар