«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:29
ЎЗO‘Z

Жек Ма боксчи Флойд Мейвезерни жангга чақирди

31 окт, 06:00 2 295 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жек Ма боксчи Флойд Мейвезерни жангга чақирди Манинг бу таклифи билдирилган видео филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяонинг твиттердаги саҳифасида жойлаштирилган. Роликда Ма Пакьяо билан бирга бокс зарбаларини машқ қилаётгани, сўнгра филиппинлик Мейвезерга юзланиб, “Агар ҳақиқий жангни истасанг мен билан жанг қил. Агар томошани истасанг – дўстим Жек Ма сен ҳақингда қайғуради”, деб мурожаат қилган. Пакьяо Мейвезернинг The Money Team (Money - “пул” америкаликнинг лақабларидан бири ҳисобланади) брендига сўз ўйини қилиб, “Мэннининг ҳақиқий жамоаси” (The Real Manny Team) деб қўшиб қўйган.

Ма бунга жавобан Мейвезер билан жанг қилишга тайёрлигини тасдиқлаган. “Исталган жойда, исталган вақтда”. Мэнни жамоаси тайёр”, деб айтган миллиардер.
Таъкидланишича, ушбу видео хитойлик миллиардернинг Ханчжоудаги уйида олинган.

Флойд Мейвезер ўз фаолиятида ўтказган 50 жангдан бирортасида мағлуб бўлмаган. У бир неча маротаба дунёнинг энг катта ҳақ олувчи спортчилари рейтингига етакчилик қилган. Америкалик спортчи 2017 йилда фаолиятини якунлаган бўлса-да, баъзида тижорий жангларда иштирок этиб туради.

Пакьяо эса боксчилик фаолиятини давом эттирмоқда ва шу билан бирга ўз давлати сенатининг спорт бўйича қўмитасига бошчилик қилмоқда. У 2015 йилда Мейвезер билан жанг ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра мағлуб деб топилган.

Ма айни вақтда 37,3 млрд долларлик бойлик билан Хитойнинг энг бой одами ҳисобланади ҳамда дунёнинг энг бой одамлари орасида 21-ўринни эгалламоқда. У сентябрда Alibaba Group компанияси директор кенгаши раиси лавозимини ўз ихтиёри билан тарк этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 0
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 154
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 193
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 212
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 153
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 41
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 192
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 211
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 131
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 190
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 198
  • Бўлимлар