Фото:«Reuters» Австралиянинг Монаша университети олимлари глобал исиш ва юқори ҳарорат озиқ-овқат етишмовчилиги билан боғлиқ қатор касалликларнинг кўпайиши ва келиб чиқишига олиб келади деган хулосага қилишмоқда. Бу ҳақда «EurekAlert» нашрига таяниб Xabar.uz маълум қилди.
Иссиқ об-ҳаво одамнинг ошқозон-ичак касалликларига сабаб бўлади ва ҳазм қилиш системаси бузилиши ва термогуляциянинг ёмонлашувига олиб келади. Бундан ташқари, ҳаво ҳароратининг юқорилиги иштаҳанинг пасайишига, озиқ-овқат сотиб олмаслик ва овқат тайёрлаш истагини йўқотиши мумкин.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, иқлим ўзгариши дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришни 3,2 фоизга камайтиради ва шу тариқа 2050 йилга бориб тўйиб овқатланмаслик натижасида, 30 мингга яқин инсон қирилиб кетиши мумкин.