«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:36
ЎЗO‘Z

Пенсия олиш учун ўлган онасининг жасадини 2,5 йил сақлаб ўтирди

29 окт, 11:17 4 986 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пенсия олиш учун ўлган онасининг жасадини 2,5 йил сақлаб ўтирди Нидерландиянинг Харлен шаҳрида ўлган онасининг пенсиясини олиш учун унинг жасадини 2,5 йил сақлаб ўтирган 66 ёшли одам кассация суди қарорига кўра 10 ойга қамалди.

ВВС хабарида айтилишича, унинг 91 ёшли онаси 2013 йилнинг июлида оламдан ўтган. Бироқ ойлик даромади камайишидан қўрққан ўғил бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очмаган. Онасининг жасадини фольга билан ҳаво ўтказмайдиган қилиб ўраб, тобутга солиб қўйган. Тобутни эса онасининг хонасида сақлаган. Хонага ҳаво кириши учун кечқурунлари деразаларни очиб қўйган, бундан ташқари, тинимсиз ёқимли исли спрейлардан фойдаланган.

Тобут 2,5 йилдан кейин қўшниларнинг саъй-ҳаракати билан топилди. Бу вақт давомида нидерландиялик одам онасининг номига 72 800 евро пенсия олган. Ўзининг айтишича, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлиб қолмаслик учун ана шундай йўл тутган ва бунинг учун ўлмасидан олдин онасининг розилигини олган.

Суд пенсия пулларининг қайтарилишига қарор қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 26
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 50
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 44
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар