«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:43
ЎЗO‘Z

Кам таъминланган фуқароларга кўрсатилган яна бир саҳоват

28 окт, 19:33 3 362 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кам таъминланган фуқароларга кўрсатилган яна бир саҳоват Халқимизда “Савоб ишни хар куни, ҳар доим қилиш керак” деган пурмаъно нақл бор. Бугун очиқ тан олиш керак орамизда шундай одамлар борки, уларга ҳар қанча яхшилик қилсанг кам. Оммавий ахборот воситалари ёки интернет тармоқларини кузатар эканмиз кун ора фалончи кам таъминланган оилага ёрдам қўлини чўзибди, фалончи боқувчисини йўқотган хонадонни уйини таъмирлаб берибди каби хабарларга дуч келамиз. Мана шундай саховатпеша халқимиз бор экан ҳеч бир оила меҳр ва эътибордан четда қолмайди.

Маълумки, Мажбурий ижро бюроси органлари олдида турган муҳим вазифалардан бири фойдаланилган энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундиришдан иборат. Шу мақсадда худудларга бириктирилган давлат инспекторлари ҳар бир истеъмолчи билан кунлик мулоқот жараёнларида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратган. Бироқ, айрим ҳолларда шундай оилалар борку, улар ойма ой фойдаланган неъматлар учун тўловларни вақтида тўлашга қўллари калталик қилади.

Бюро ташаббуси билан ана шундай оилаларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида эзгу ташаббус билан чиқди. Яъни, маҳаллаларда истиқомат қилаётган оилалар ҳолидан хабар олиб, коммунал тўловлардан бўлган қарздорликларни саховатпеша инсонлар ёрдамида бартараф этишмоқда.
У.Маҳмудов Чортоқ туманининг “Дилшод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Оилавий аҳволи, шароити оғир. Кундалик рўзғори, тирикчилиги амал-тақал ўтиб турибди.

Шунданми ойма ой электр энергиясидан бўлган қарздорлиги тўпланиб қолган. Тўлай деса етарли маблағи йўқ. Давлат инспекторининг 28 октябрь куни соат 18-20 лардаги хонадонга ташрифи оила аъзоларини беҳад қувонтирди, яъни ҳудудда истиқомат қилувчи саҳоватпеша фуқаро унинг электр энергиясидан бўлган қарздорлигини тўлаб берди. Хонадон эгаларига тўлов квитанцияси тақдим этилди.

Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан савобга йўғрилган тадбирлари давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 2
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 266
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 155
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 241
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар