«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:44
ЎЗO‘Z

«Эй, синфдош» қўшиғи билан танилган хонанда қамоқда ўтган 9 йили ҳақида гапирди (видео)

28 окт, 12:53 6 400 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Эй, синфдош» қўшиғи билан танилган хонанда қамоқда ўтган 9 йили ҳақида гапирди (видео) Фото: Видеолавҳадан скриншот
«Эй синфдош», «Нилуфар», «О, рашк» қўшиқлари билан машҳурликка эришган «Оқшом» гуруҳининг яккахони Зокир Собиров «Дарё» учун интервьюсида қамоқда ўтган тўққиз йиллик ҳаёти ҳақида гапириб берди.

Зокир Собиров, «Оқшом» гуруҳи яккахони:
— Ижодни 1995 йилда бошлаган бўлсак, кетма-кет айтган қўшиқларимиз омадимиз келиб хит бўлиб кетди. Ўзимиз билмаган ҳолда танилдик. Одам танилгани сари душмани ҳам кўпаяр экан. Биз билмаймиз, дўст ким, душман ким. Хуллас, эътибор бермаган эканмиз, душманимиз ҳам кўпайиб, охири шу қўшиқларни орқасидан ҳам кўтарилдим, маза қилиб ўйнаб-кулиб юрдим-у, ўзим яхши кўрган касбимни қилдим-у, лекин шуни орқасидан тўққиз йил қамоқда шу хурсандчиликларимнинг азобни тортдим. Бу нарсани дўст-у, душманга раво кўрмайман.

Кўчада юрганимда оқ-қорани ажрата оламан деб ўйлар эдим. Лекин бу нарса нотўғри экан. Қачонки одам ўзидан ўтганини ўзи билса, қамоқда бўлса, яқинларидан узоқда бўлса, ким қанақа, ким яхши ким ёмонлигини англаб етаркан. Тўққиз йил бу жуда катта вақт. Тўққиз йилда бир бола вояга етади. Шу йиллар ичида шу жойларнинг азобини кўриб чиқдим. У ерда жуда катта хулоса чиқардим. Ўзим учун бир томондан яхши бўлди. Дунёқарашим ўзгарди. Олдин бошқа одам эдим, ҳозир умуман бошқа одамман. Аллоҳга беҳисоб шукр, етказганига шукр, соғ-саломатман. У ерларда ҳам мухлисларимиз бор экан, бизни қўллаб-қувватлаб туришди.

Кўчада қилиб юрган ишимни қамоқда ҳам қилдим, ўша ерда қўшиқ куйлаб юрдим. Ҳақиқатни айтиш керак, қўшиқни орқасидан, Худо юқтирган экан, шу ерда ҳам синдираман деган душманларим синдира олмади. Нимага? Худо юқтирса, ҳеч кимни қўли етмас экан. Худога шукр у ерда ҳам ҳурматим бўлди. Ходимлар ҳам жуда ёқтирар эди. Саҳна бўларди, саҳнада қўшиқ айтардик, қўшиқ яратар эдик. У ер ҳам кичкина шаҳарча, у ерни ҳам қонун-қоидаси бошқа. Кўчада бошқа, у ерда бошқа. Ўша ерда ҳам Худога шукр ҳурмат топиб, соғ-саломат чиқдик. Шу сабаб ҳам тўққиз йил йўқ бўлиб кетдик.

Эндиги ҳаракатлар, аввало Худо, кейин олдинга қараб талпиниш, талпиниш ва яна талпиниш. Ниятим— олдинги даражамдан янада юқорироқ поғонага чиқиш. Барибир ҳаммаси Худодан экан, омад келса ҳеч гап эмас. Биринчи ўринда Худодан сўраб қоламан, лекин, ҳаракатдан тўхтамайман.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 302
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 423
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 99
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 246
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 183
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Бўлимлар