«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:58
ЎЗO‘Z

Футзалчиларимиз ОЧ-2020 саралаш ўйинини гуруҳда 1-ўрин билан якунлади

28 окт, 08:30 4 484 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Футзалчиларимиз ОЧ-2020 саралаш ўйинини гуруҳда 1-ўрин билан якунлади Саралаш учрашувларида Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари муддатидан аввал мақсадларига эришиб бўлганди, ўзаро ўйин эса фақат гуруҳ ғолиблигини аниқлаб бериши лозим эди.

Ўйиннинг дастлабки учинчи дақиқасидаёқ тожикистонликлар тезкор иккита гол уришиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Лекин бу ҳолат ҳам терма жамоамиз аъзоларини саросимага солмади, ҳафсалаларини пир қилмади. Аксинча, ҳушёрликларини оширишга, мақсад сари дадил интилишга хизмат қилди. Биринчи бўлимнинг ўзида футзалчиларимиз нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки учта тўп фарқи билан олдинга ўтишди ҳам. Иккинчи бўлим ҳам бутунлай йигитларимиз ташаббуси ва ҳужумкорлигида ўтди. Буни қайд этилган ҳисоб ҳам тасдиқлаб турибди – 9:3.

Шу тариқа футзал терма жамоамиз келаси йили Туркманистонда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатининг финал босқичига гуруҳ ғолиби сифатида йўл олди.
Ўзбекистон (асосий таркиб): Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Хусниддин Нишонов, Суннатулло Жўраев.
Захира: Рустам Умаров, Хушнур Эркинов, Машраб Одилов, Шаҳзод Саъдиев, Дилшод Раҳматов, Дилмурод Шавкатов, Даврон Чориев, Акбар Усмонов, Дилмурод Жумаев. Голлар: Акбар Усмонов (8, 16), Ҳусниддин Нишонов (15), Дилшод Раҳматов (18), Даврон Чориев (19, 26, 28), Хушнур Эркинов (26), Дилмурод Шавкатов (29) - Баҳодир Хўжаев (1, 3), Раҳмонали Шарипов (31).

Манба: uza.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исроил Мадримовнинг ҳарбий унвони бир поғонага кўтарилди 18 мар, 21:28 160
  • Ҳусанов ишончни оқлагани учун “Ланс” бу мамлакатдан яна бир легионер оладиган бўлди 18 мар, 20:43 462
  • Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларида кимлар қатнашди? 18 мар, 18:21 273
  • "Трабзонспор" мухлислари ва "Фенербахче" футболчилари ўртасида муштлашув содир бўлди 18 мар, 10:56 165
  • Дарвозабон Лунин Анчелоттига мурожаат қилди 18 мар, 10:50 169
  • Макрон Путинни Олимпия ўйинлари вақтида ўт очишни тўхтатишга чақирди 18 мар, 07:30 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кучлари Украина қўмондонлари тўпланадиган марказга зарба берди 19 мар, 06:37 0
  • Ўзбекистонда 6,5 мингдан зиёд никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётганларнинг никоҳи қайд этилди 19 мар, 06:00 0
  • Германия ташқи ишлар вазирлиги энди ҳужжатларда Путиннинг лавозимини кўрсатмайди 19 мар, 05:00 57
  • Saudi Aramco раҳбари яшил энергетикага ўтиш хаёлидан воз кечишга чақирди 19 мар, 00:30 157
  • Европа Иттифоқи Россиядаги сайлов ҳақида баёнот берди 19 мар, 00:03 196
  • АҚШда эркак асли ўзбекистонлик бўлган собиқ хотинини ўлдириб, сўнгра ўз жонига қасд қилди 18 мар, 23:38 224
  • Актриса Кара Делевиннинг Лос-Анжелесдаги 7 млн долларлик уйи ёниб кетди 18 мар, 23:16 66
  • 368 млн сўмлик соф қуйма олтинни Тошкентга олиб кетаётган шахслар қўлга олинди 18 мар, 22:56 70
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 61
  • Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 3,5 млрд долларга етказилади 18 мар, 22:05 21
  • Қирғизистонлик аёл ўзбекистонлик эридан алиментни МИБ орқали ундириб олди 18 мар, 21:46 73
  • Исроил Мадримовнинг ҳарбий унвони бир поғонага кўтарилди 18 мар, 21:28 160
  • Бўлимлар