«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 10:00
ЎЗO‘Z

Битирувчилари олий ўқув юртига кира олмаган мактаблар аттестация ва аккредитациядан ўтказилади

27 окт, 18:21 3 030 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Битирувчилари олий ўқув юртига кира олмаган мактаблар аттестация ва аккредитациядан ўтказилади Пойтахтдаги 238-умумтаълим мактабида «Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили» мавзусида Республика семинари ўтказилди. Семинар Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев, вазирликнинг тегишли бошқарма ҳамда ҳудудий бўлим бошлиқлари, шунингдек соҳа вакиллари иштирок этди.

Семинарда асосий эътибор умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини ошириш масаласига қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугунги кунга қадар умумтаълим мактаблари фаолиятини баҳолаш бўйича яхлит самарали тизим бўлмаганини, аттестациядан ўтказиш жараёнини қоғозбозликдан ҳоли ва адолатли кўринишда ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда ЮНИСЕФ экспертлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Жумладан, келгусида жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, муассасаларининг бевосита ўзини ўзи баҳолашда иштирок этиши айтиб ўтилди.

Шўъба йиғилишларида мутахассислар томонидан таълим муассасаларини ички ва ташқи аттестациядан ўтказиш тартиблари муҳокама қилинди.
Келгуси ўқув йилида битирувчилари олий ўқув юртларига кира олмаган 2,1 мингдан зиёд таълим муассасалари аттестация ва аккредитациядан ўтказилиши қайд этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 266
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 136
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 245
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар