«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:15
ЎЗO‘Z

Яна бир оила ярашиб, намунали оилалар сони кенгайди

25 окт, 20:04 3 071 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яна бир оила ярашиб, намунали оилалар сони кенгайди Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 22.11.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор И.Рўзиевдан ундирувчи М.Сафарова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, ушбу ижро ҳужжати МИБнинг Вобкент туман бўлими иш юритувига 15.12.2018 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор чиқарилиб, ушбу қарор нусхаси қарздорга тақдим этилган.

Қарздор И.Рўзиевнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқишини чеклаш мақсадида, 09.01.2019 йилда қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган ва ушбу қарор ижро учун тегишли ташкилотларга юборилиши таъминланган.

Шунингдек, бўлим ходимлари ҳамда маҳалла вакиллари томонидан ушбу ижро ҳужжати юзасидан бир неча бор олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг 23 октябрь куни ундирувчи М.Сафарова ва қарздор И.Рўзиев ўзаро ярашиб, биргаликда бир оила бўлиб яшаш истакларини билдирди.

Шу муносабат билан бўлим иш юритувидаги унинг фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси биринчи бандига биноан ижросиз қайтариб олди.
Ҳозирги кунда ушбу оила тикланиб, маҳалла томонидан намунали оилалар қаторига қўшилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар