«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 22:52
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда илк бора FD-2000 русумли ракета синовдан ўтказилади

24 окт, 20:14 3 374 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда илк бора FD-2000 русумли ракета синовдан ўтказилади Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари Марказий Осиё геосиёсий муҳитида барқарор ўрин эгаллабгина қолмай, нафақат ҳудудий, балки минтақадаги тинчликни таъминлашга хизмат қиладиган янги имкониятларини синовдан ўтказиб, ўз жанговар қобилиятини такомиллаштириб бормоқда.

Бу нуфузли мавқе, шубҳасиз, давлатимиз раҳбари томонидан мамлакат мудофаа тизимини тобора мустаҳкамлаш, қўшинларни барча зарур бўлган таъминот турлари билан бутлаб бориш сиёсати асосида, энг муҳими ҳарбий хизматчиларнинг дала-ўқув машғулотларидамунтазам олиб бораётган жанговар ўқувлари, аср қурол-аслаҳаларини истифода этиш борасида ўзлаштираётган тажрибалари негизида мукаммал шаклланиб бормоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Навоий вилоятида жойлашган “Кулқудуқ” полигонида олиб борилмоқда. Бу ерда Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркибининг жанговар тайёргарлик ўқув режасига кўрақўмондонлик масъул офицерлари раҳбарлигида FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракетани синовдан ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, осмонимиз мусаффолигини таъминлашга хизмат қилувчи FD-2000 русумли ракета Ўзбекистонда илк бор синовдан ўтказилади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 59
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 195
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 167
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 0
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 62
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 139
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 300
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 58
  • Бўлимлар