«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:42
ЎЗO‘Z

Юнусобод тумани ҳокими ўринбосари уйидан 1,5 миллион доллар топилгани ростми?

25 окт, 00:30 3 069 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юнусобод тумани ҳокими ўринбосари уйидан 1,5 миллион доллар топилгани ростми? Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Эркин Зоҳидовнинг уйидан 1,5 миллион доллар миқдоридаги нақд пул топилгани ҳақида тарқалган хабар ўз исботини топмади. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов пора билан қўлга олинган амалдор иши бўйича берган қўшимча маълумотида унинг уйидаги тинтув вақтида бундай йирик миқдордаги маблағ топилгани ҳақидаги хабарни рад этди.

«Бош прокуратура томонидан Юнусобод туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Э.Зоҳидовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Иш ҳужжатларига кўра, Э.Зоҳидов 2019 йил 10 октябрь куни соат 21:00ларда ўз хизмат хонасида фуқаро Р.Маматқуловдан пора тариқасида 5 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини олган вақтида жиноят устида ушланган.

Шу билан бирга, Э.Зоҳидовни хизмат хонаси кўздан кечириш жараёнида унинг иш столи тортмасидан 5 минг АҚШ доллари ҳамда ўзининг номига Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича авиачипта «бронь» қилинганини тасдиқловчи ҳужжат аниқланиб, баённома асосида олинган.

2019 йил 11 октябрь куни мазкур ҳолат юзасидан Департамент томонидан Э.Зоҳидовга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини давом эттириш учун Бош прокуратурага юборилган. 12 октябрь куни Э.Зоҳидов ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, ушланган.

Э.Зоҳидовнинг уйида 1,5 млн. АҚШ доллари ва Мальдив оролларига авиачипта аниқланмаган», дейилади маълумотда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эркин Зоҳидов (1971 й. т.) — 1994 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган. Labzak Stroy Plus компанияси директори молия масалалари бўйича маслаҳатчиси (2010−2016), Makon Kapital Invest (2016−2019) молиявий маслаҳатчиси вазифалари ишлаган. 2019 йилдан Юнусобод туман ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар