«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:56
ЎЗO‘Z

Алишер Усмонов ҳаётидаги илк бизнес схемасини қандай ўйлаб топганини айтди

24 окт, 18:37 4 010 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алишер Усмонов ҳаётидаги илк бизнес схемасини қандай ўйлаб топганини айтди Фото: YouTube/Документальное кино на Первом
Россиянинг энг бой кишиларидан бири Алишер Усмонов ўзининг биринчи бизнес-схемасини талабалик даврида картошка тергани борганида ўйлаб топган. У бу ҳақда Вячеслав Духиннинг «МГИМО. Дунёнинг барча тилларида» номли ҳужжатли фильмида айтиб берди.

USM Holdings асосчиси 1976 йилда битирган олий таълим даргоҳи ҳақидаги хотиралари билан бўлишди. Ўша даврда талабаларни картошка тергани жўнатишган ва бўлажак миллиардер ҳаётидаги биринчи бизнес-схемасини ўшанда ўйлаб топган.

«Тарозига қараб турибман. ЗИЛ келди, 3600 кило. Бизда эса кичкина трактор бор эди – 1200 кило. Ўйлаб қолдим, 3600 3500 бўлса, бизники 1300 бўлса, бизда кўпроқ картошка бўлади ва режани тезроқ бажарамиз. Уч кундан кейин картошка териш бўйича кўрсаткичимиз шундай кўтарилиб кетдики, мени бир ҳафтадан сўнг Москвага жўнатиб юборишди, бир ойлик режани бажариб қўйгандик», - деди Усмонов.

Тадбиркор шунингдек, дастлаб ўқишга кира олмаганини ҳам эслади.

Усмоновнинг эслашича, ўша пайтда собиқ иттифоқ республикалари учун ҳам МГИМОга кириш учун квоталар ажратилган. Алишер Усмонов миллий квота бўйича ҳужжат топширган. Тўрт даъвогар орасидан энг юқори баллни у олганига қарамасдан, ундан озроқ балл олганлар – юқори лавозимдаги амалдорларнинг фарзандлари ўқишга киришган.

“Агарда миллий квота бўйича эмас, умумий йўналишда ҳужжат топширган бўлганимда, ўқишга бемалол кирган бўлардим”, деди у.

Шундан сўнг Усмонов Ўзбекистонга қайтган ва қиличбозлик билан шуғулланган. У спорт устасига айланган, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига, кейинроқ СССР терма жамоасига қабул қилинган. Кейинги йили эса Москвага қайтиб бориб, МГИМОга ўқишга киришга муваффақ бўлган.
Алишер Усмонов, бизнес схема




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 96
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 260
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 171
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 383
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар