«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:32
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетяпти?

24 окт, 15:38 4 075 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетяпти? 2019 йил январь-сентябрь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 117,6 минг кишини ташкил этди. Давстатқўм хабарига кўра, 115,6 минг киши республика ҳудудларидан, 2,0 минг киши хорижий мамлакатлардан кўчиб келган.

Кўчиб кетганлар сони эса 126,1 минг кишини ташкил этди - 115,6 минг киши республика ҳудудларига, 10,5 минг киши хорижий мамлакатларга. Миграция сальдоси минус 8,5 минг киши бўлиб, 2018 йилнинг мос даврида минус 11,7 минг киши бўлган.

Миграция сальдосининг юқори даражаси Қашқадарё (минус 4,9 минг киши), Самарқанд (минус 4,0 минг киши), Тошкент (минус 3,5) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 3,3 минг киши) қайд этилди. Миграция сальдосининг ижобий даражаси Тошкент шаҳрида (плюс 19,3 минг киши) кузатилди.

2019 йил январь-сентябрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 1971 кишини ташкил қилди. Бу борада етакчилик Қозоғистонда - 31,1 фоиз. Кейинги ўринлардан Россия (23,1 фоиз), Тожикистон (22,8 фоиз), Қирғизистон (13,3 фоиз) ва бошқа давлатлар (9,7 фоиз) жой олди.

2019 йил январь-сентябрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 10 472 кишига тенг бўлди. Бунда етакчилик Қозоғистонда - 57,4 фоиз. Кейинги ўринлардан Россия (37,3 фоиз), АҚШ (0,9 фоиз), Исроил (0,8 фоиз) ва бошқа давлатлар (3,6 фоиз) жой олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 326
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар