«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:14
ЎЗO‘Z

Болливуд гўзали Прити Зинта ҳақида

24 окт, 10:12 9 217 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болливуд гўзали Прити Зинта ҳақида Кўпчиликка маълумки, болливуд оламида Прити Зинтадай актрисалар жуда кам учрайди. Уни Карина Капур, Рани Мукержи каби актрисалар қаторида супер юлдуз деб тан олишади. Ҳайратланарлиси шундаки, Прити ҳар қандай кинопартнёр билан, агар у Шоҳруҳ ёки Амир Хон ёки ака-ука Деоллар бўлса ҳам қойилмақом жуфтликни юзага келтира олади.

Прити Зинта 1974 йил 31 январда таваллуд топган. Унинг ҳақиқий исми Прити Жинта. Актриса Андхар - Прадеш штатининг Сё қишлоғида туғилган. Агар киноленталар жозибаси уни ўзига ром этмаганида Притидан яхшигина психолог чиққан бўларди. Прити жиноят психологиясига қизиқар эди. У ҳозир ҳам жиноятчилик олами билан қизиқади ва кўпроқ детектив асарларни ўқийди.

Шоу-бизнесдаги фаолиятини Прити Янги Деҳлида бошлади. У модел бўлиб ишлаш билан бирга шоколад компаниясининг рекламаларида суратга тушди. Ана шу реклама орқали унга нисбатан қизиқиш ортди. Кино карьераси эса Шекҳар Капурнинг экранга чиқмаган "Та Ра Рум Пум Пум Пум" фильми орқали бошланди.

Унинг илк роли "Кя Кеҳна" фильмида ёлғиз она бўлишни истайдиган енгилтак қиз роли ҳисобланади. Ушбу фильмни суратга олиш ишлари жуда узоқ чўзилди ва 2000 йилдагина катта экранларга чиқди. Бу вақтда Прити аллақачон машҳур актрисага айланиб улгурган эди. Ҳозирда эса ўзининг кўп сонли мухлисларига эга деб қўрқмасдан айта оламиз.
Прити Зинта, психолог, детектив асар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 141
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 273
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 353
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 298
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар