«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 07:59
ЎЗO‘Z

Ақл тишини нима учун олдириш керак?

23 окт, 17:47 5 550 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ақл тишини нима учун олдириш керак? Фото: «Dentarus.com»
Ақл тиши — «саккизлик» қаторидаги саккизинчи тиш. Бизда улар 4 та бўлиб, 18 — 25 ёшларда милкларни ёриб чиқади. Баъзида умуман пайдо бўлмаслиги ёки ярми чиқиши ҳам мумкин. Ақл тишини нима учун олдириш керак деган саволга «Рамблер» жавоб берди.

Қарийб 80 фоиз ҳолатда ақл тишлари ёриб чиққанда йирингли-яллиғланувчи асоратга сабаб бўлади: бу инсон ҳаёти учун хавфли. Ёриб чиқаётган тиш устида шиллиқ қаватлардан иборат ўзига хос «капюшон» пайдо бўлади: у ерда тиш караши ва овқат қолдиқлари тўпланиб қолади. Оқибатда энг хавфли яллиғланишлардан бири — перикоронит келиб чиқади. Милкингизни кестиришингиз (капюшоннинг шиллиқ қаватини кесиб олиш ташлашингиз) мумкин, бироқ у тезда тикланади ва даволаш қийинлашади.

Ақл тиши ёриб чиққач, нохуш ҳислар пайдо бўлган заҳоти стоматологга мурожаат қилинг: у рентген қилиб, тишни олдиришга зарурат бор-йўқлигига аниқлик киритади.

Агар «саккизлик» нотўғри жойлашган бўлса, қўшни тишларга зарар етказади: уларни марказга силжитади. Бунинг оқибатида эса тишлам бузилиб, тиш қатори деформацияга учрайди.

Кўпинча ақл тишлари қатордаги аномал анатомик ҳолатга эга бўлиб, томоқ, тиш ва лунжга томон нотўғри ўса бошлайди. Натижада оғиз бўшлиғи зарарланади. Мунтазам шикастланишлардан пайдо бўлган яралар тузалишга улгурмайди ва бунинг оқибатида сурункали шиллиқ қават жароҳатлари келиб чиқади.

Ҳатто ақл тишлари текисланиши ҳам уларни олдирмаслик кераклигини англатмайди. Саккизлик жойлашуви уларни яхшилаб тозалашга йўл қўймайди: улар чайнаш жараёнида қатнашмайди ва овқат қолдиқлари уларнинг атрофида йиғилади. Оқибатда бу кариесни келтириб чиқаради. Агар ақл тишини олдирмасликка қарор қилган бўлсангиз, мунтазам стоматологга кўриниб, у ерда кариес бор-йўқлигини текшириб туринг. Дард бошқа тишларга ҳам тарқалиши мумкин.

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 92
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 332
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 131
  • Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин? 17 апр, 14:00 127
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 107
  • Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой маҳсулотлар 09 апр, 20:53 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 0
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 0
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 100
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 156
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 329
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 97
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Бўлимлар