«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2020, 20:53
ЎЗO‘Z

Президент: «Давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб билишимиз керак»

21 окт, 20:09 1 194 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент: «Давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб билишимиз керак» Янги муҳташам «Конгресс-холл» саройида 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Давлат раҳбари йиғилганларни, бутун халқимизни ушбу тарихий сана билан табриклади.

«Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир. Кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин», - деди Президент.

Ўзбек тили туркий тиллар оиласига мансуб энг йирик тиллардан биридир. Дунё миқёсида бу тилда 50 миллионга яқин одам сўзлашади.

Мустабид тузум даврида тилимизни йўқотишга кўп уринишлар бўлган эди. Лекин халқимиз ўз она тилини – миллий ғурурини сақлаб қолди. Миллатпарвар зиёлилар, тилимиз фидойиларининг жонкуярлиги натижасида 1989 йил 21 октябрь куни қабул қилинган қонунга асосан, ўзбек тили мамлакатимизда давлат тили мақомига эга бўлди.

Ушбу тарихий санадан ўттиз йил ўтиб бу борада яна бир қутлуғ қадам қўйилди. Президентимиз 2019 йил 21 октябрь куни «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармон қабул қилди. Унга биноан 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланди. Она тилимиз фидойилари, бутун халқимиз бу хушхабарни катта хурсандчилик билан қарши олди.

Президент она тилимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги таъсири ва мавқеини янада ошириш, «Давлат тили ҳақида»ги қонунни бугунги кун талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Бу борадаги долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.

«Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак. Бу олижаноб ҳаракатни барчамиз ўзимиздан, ўз оиламиз ва жамоамиздан бошлашимиз, она тилимизга, урф-одат ва қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга меҳримизни амалий фаолиятда намоён этишимиз керак», деди президент.

Тантанали тадбирда депутат ва сенаторлар, ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари, дипломатик корпус вакиллари, тилшунос олимлар ва педагоглар, ёшлар иштирок этди.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: «Ўзбек тилининг латофати ва жозибасини ҳис қилмоқчи бўлганлар ўлмас мақомларимизни эшитсин» (видео) 22 окт, 11:09
  • Президент ўзбек тили тарғиботи ҳақида: «Интернет имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш керак» 22 окт, 09:37
  • Сенат раиси: «Ўзбек тилининг абгор ҳолга тушишига бепарволигимиз сабаб бўлмоқда» 13 дек, 11:43
  • Президент Шавкат Мирзиёев янги — 2017 йилга ном берди 07 дек, 23:21
  • Шавкат Мирзиёев: “Туркия – биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган давлат” 19 ноя, 14:15
  • Ўзбекистон президенти Ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисидаги фармонини имзолади 14 мая, 10:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Трамп қанча миқдорда даромад солиғи тўлаганини маълум қилди 30 сен, 20:30 0
  • Актриса ва журналист Ирода Носирова ҳалигача турмушга чиқмагани сабаби ҳақида гапирди (видео) 30 сен, 19:57 15
  • Президент уч нафар жадидни орден билан тақдирлади 30 сен, 19:49 48
  • Элдор Шомуродов "Женоа"да қанча маош олади? 30 сен, 19:23 245
  • Мексикалик балиқчи ўзидан ҳам катта балиқ тутиб олди (фото) 30 сен, 19:15 162
  • Коронавирусдан сақловчи замонавий ниқоб кашф этилди 30 сен, 18:38 376
  • Хуш омадед. Фарғоналикларнинг Тожикистондаги юз йиллик тақдири 30 сен, 18:00 264
  • Тоғли Қорабоғда нима бўляпти? Озарбайжон президенти ва Арманистон бош вазири Россия телеканали эфирида шу ҳақда сиртдан баҳслашди 30 сен, 17:23 372
  • «Бир фикрни ҳамиша катта армон билан ўйлайман» — Президент ўқитувчи ва зиёлиларга мурожаат қилмоқда (фото) 30 сен, 16:44 358
  • Янги агентлик ходимлари ўқотар қурол олиб юриш ҳуқуқига эга бўлади 30 сен, 16:11 894
  • Биринчи буклама ноутбук сотувга чиқди (фото, видео) 30 сен, 15:30 263
  • Коронавирус буюмлар сиртида неча кунгача яшаб қолади? 30 сен, 14:53 507
  • Бўлимлар