«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 10 2020, 06:49
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас"

19 окт, 00:32 1 190 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас" "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов Суперлига 22-тур доирасидаги АГМКга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Оддий вазиятларда хатога йўл қўйдик. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга мос бўлди, дея олмайман. Нега жамоанинг ўйинида пасайиш рўй берди? Ҳар қандай жамоада «спад» бўлади. Бу янгилик эмас. Шунчаки, биз жуда оддий вазиятларда хатога йўл қўйяпмиз. Энг ёмони, тажрибали футболчилар шундай хатолар йўл қўймоқда. Қолаверса, захира ўриндиғимиз қисқалиги ҳам панд бермоқда.

Хусусан, футболчиларимиз терма жамоалардан икки кун аввал етиб келишди. Бирга шуғулланишга етарлича вақт бўлмади. Мабодо бугунги учрашувни икки кундан кейин ўтказганимизда ўйин бошқачароқ бўлиши мумкин эди. Агар захира ўриндиғимиз узун бўлганида бугун бошқа футболчиларнинг хизматидан фойдаланган бўлардим.

Клубда қоламанми? Мавсум тугаганидан сўнг раҳбарият билан гаплашиб оламиз ва ўзбек футболи учун энг яхши вариантни танлаймиз.

Жасур Жалолиддинов нега кўринмаяпти? У яқинда терма жамоа сафида ўйнаб қайтди, ўзини дунёнинг энг яхшилари орасига киритилганини ўқибди. Кеча унинг ёшлар жамоамиздаги ўйинини кузатдим. Яқинда U-19 Осиё чемпионати саралаши бўлади шу жамоага ёрдам бериши керак.

Биринчи гол ўтказилган вазиятда ёши катта футболчиларга нима бўлганини умуман тушунмадим. Биринчиси аут отди, иккинчиси тўпга ета олмади, дарвозабонимиз эса умуман ғалати жойни танлади...

Ўз стадионимизда ўйнамаганимизда ғалаба қозонардик, ҳозир стадионимизда ўйнаяпмиз ва юта олмаяпмиз? Йўқ майдоннинг айби йўқ, ўзимиз жуда ёмон ҳолатдамиз.

Манба: championat.asia



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Сурхон" ҳали кўп жамоаларга ташвиш туғдиради" 01 мар, 18:43
  • Вадим Абрамов: Балки терма жамоага мураббий бўлганим "Бунёдкор"нинг ўйинларига салбий таъсир кўрсатаётгандир 30 сен, 23:21
  • Вадим Абрамов «Бунёдкор»дан кетмайди 23 сен, 19:48
  • Вадим Абрамов: "Лига Кубогида олдимизга қўйган мақсадимизга эришдик" 08 июл, 08:55
  • Вадим Абрамов: "Бугун миллий терма жамоа ёшлар жамоасига қарши ўйнагандек бўлди" 31 мар, 19:46
  • Вадим Абрамов "Бунёдкор" клуби бош мураббийи этиб тайинланди 12 янв, 16:04
  • Сўнгги янгиликлар
  • Назорат учрашуви. Ўзбекистон МТЖ - "Сўғдиёна" 5:2 10 авг, 00:09 197
  • Остон Ўрунов нима учун бугун ўйнамаяпти? "Спартак" бош мураббийи жавоб берди 10 авг, 00:05 474
  • Ўзбекистонда коронавирус ҳолати бўйича маълумот берилди 09 авг, 23:58 391
  • Россиядан поездда олиб келинган фуқаролар Намангандаги карантин зонасига жойлаштирилди 09 авг, 23:39 205
  • Ўзбекистондаги кескин карантин мақсадга мувофиқми? Россиялик мутахассис жавоб берди 09 авг, 23:15 450
  • Беларусда президент сайловлари тугади: exit poll маълумотлари пайдо бўлди 09 авг, 23:08 931
  • Кашпировский Путиндан россияликларни коронавирусга қарши эмлатмасликни сўради 09 авг, 22:45 1 885
  • Шифокор коронавирус билан SFTS вируси хавфини таққослади 09 авг, 22:21 826
  • Антитана йўқоладими? Вирусни қайта юқтириш мумкинми? 09 авг, 21:55 494
  • Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган деб топилди 09 авг, 21:32 1 212
  • АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди 09 авг, 21:08 429
  • +267: Янги ҳолатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда 09 авг, 20:45 1 053
  • Бўлимлар