«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 20:08
ЎЗO‘Z

Президент ипакчилик корхонаси фаолиятини кўздан кечирди

18 окт, 20:19 3 345 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент ипакчилик корхонаси фаолиятини кўздан кечирди Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги «Сурхон ипаги» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Бу ерда хомашё етиштиришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараён тўлиқ технологик занжир асосида ташкил этилган. Жумладан, ипак қурти боқиш, мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, гилам тўқиш йўлга қўйилган. Кластер усулида маҳсулот етиштириш учун Сурхондарё вилоятидаги бир нечта туманлар бириктириб берилган.

Корхона фаолияти икки сменали бўлиб, 300 дан ортиқ доимий, 250 дан зиёд мавсумий иш ўринлари яратилган.

Бугунги кунда корхона маҳсулотлари Осиё ва Европа давлатларига сотилмоқда. 2017 йилда қарийб 2 миллион 140 минг доллар, 2018 йилда 2 миллион 873 минг доллардан зиёд миқдорда экспорт қилинган.

Туристларни жалб этиш мақсадида «Музей-фабрика» ҳам ташкил этилган. Келувчилар маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ кўриши мумкин. Шоурум ва ипак матолардан кийим-кечак ишлаб чиқариш бўлинмаси ишлаб турибди.

Давлатимиз раҳбари ушбу музей ва фабрикани кўздан кечирди.
Шу ерда Сурхондарё вилоятида туризм имкониятларидан самарали фойдаланишга оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.





Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 49
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 241
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 275
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 22
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 77
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 157
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 146
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 184
  • Бўлимлар