«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 10 2020, 14:41
ЎЗO‘Z

Туркманистондаги биринчи алабай итлари муассасасига 7 та банк сармоя ажратади

18 окт, 00:05 1 888 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркманистондаги биринчи алабай итлари муассасасига 7 та банк сармоя ажратади Фото: Turkmenportal
Туркманистонда илк бор ташкил қилинаётган алабай зотли итлар парвариши бўйича муассасага бир йўла еттита банк сармоя ажратади. Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бу ҳақдаги фармойишни имзолаган.

Туркманистон Марказий банки, Давлат тараққиёти банки, Daýhanbank, Türkmenistan, Halkbank, Türkmenbaşy номли банклар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият Давлат банки янги муассасанинг таъсисчилари қаторига кирган.

Алабайларни етиштирувчи корхонанинг очилиши ҳақида 19 сентябрда эълон қилинган. Маросимда президентнинг ўғли Ахал вилоятининг раҳбари Сердар Бердимуҳамедов иштирок этган. У тадбир давомида отасининг алабай итлари ҳақида ёзган китобига дастхат қўйиб, меҳмонларга тарқатган. Шу куни телевидение эфирида китобдан ўрин олган «Тукман алабайи» номли шеърни ҳарбий хор қўшиқ қилиб куйлаган.

Гарчи алабайлар мамлакатда узоқ йиллардан бери боқилиб келса ҳам туркман миллати рамзига айланган ушбу жониворларни боқиш давлат сиёсати даражасига кўтарилмаганди. Давлат ОАВлари Ахал вилоятидаги ушбу итлар боқиладиган муассасани мамлакатда биринчи ва ягона маскан эканлигини қайд этган. Туркманистонда ахалтекин отларини етиштиришга мўлжалланган «Туркман отлари» (Türkmen atlary) корхонаси ҳам фаолият юритади. Сентябрда Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу корхона раҳбари Мергеннепес Аннанепесовни ишдан ҳайдаган. Аннанепесов «Туркман отлари»ни эплай олмаган ва ишдан ҳайдалган саккизинчи раҳбар ҳисобланади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Гурбангули Бердимуҳамедов ўз ўғлини Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлади 01 апр, 17:26
  • Назарбоев Остонада Бердимуҳамедовнинг ўғли билан учрашди 19 мар, 03:38
  • Туркман президентининг ўғли “Мерос” лақабли отда сайр қилди 06 фев, 15:02
  • Туркманистон президенти Владимир Путинга алабай зотли кучук совға қилди 11 окт, 17:05
  • Туркманистон президенти янги китобини ўз отасининг қатьиятлигига бағишлади 14 авг, 23:23
  • Гурбангули Бердимуҳамедов қурувчиларга гитара чалиб қўшиқ куйлаб берди (видео) 02 фев, 10:11
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мурдаси тоғлардан топилган Сеул мэри ўлимидан олдин нималарни ёзиб қолдиргани ошкор бўлди 10 июл, 14:22 0
  • Қашқадарёда ноодатий сариқ тарвуз экспорт қилинмоқда 10 июл, 14:01 0
  • Ўзбек футболчиси “Спартак Москва”га ўтадими? 10 июл, 13:38 34
  • Қозоғистон билан чегарада тўпланиб турган 4 мингга яқин ўзбекистонлик ватанга қайтарилди 10 июл, 13:20 267
  • Қаришнинг асосий сабаби маълум қилинди 10 июл, 13:20 360
  • Коронавирусга чалинганлар ва уларнинг яқинларини тиббий ахборот билан таъминловчи 1105 рақами ишга туширилди 10 июл, 13:00 133
  • Қозоғистонда коронавирусдан ҳам хавфлироқ касаллик тарқалаётгани маълум қилинди 10 июл, 12:43 1 664
  • “Чўғланма лампа”ларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 10 июл, 12:21 166
  • 251 миллион сўмлик уяли телефонларнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди 10 июл, 12:04 191
  • МИБ Тошкентда фуқарога мулкий зиён учун 2,5 млрд. сўм ундириб берди 10 июл, 11:50 234
  • Олийгоҳларга ҳужжат топшириш муддати ўзгармайди, лекин ижодий имтиҳонлар кечиктирилади 10 июл, 11:30 271
  • Тўрт ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди 10 июл, 11:18 1 112
  • Бўлимлар