«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 12:55
ЎЗO‘Z

Каратэ бўйича Тошкентда ўтаётган мусобақада оммавий муштлашув юз берди (видео)

17 окт, 22:06 2 929 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Каратэ бўйича Тошкентда ўтаётган мусобақада оммавий муштлашув юз берди (видео) Фото: «Xabar.uz»
Каратэ бўйича Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон кубоги мусобақасида оммавий муштлашув кузатилди. Ихтиёримиздаги видеолавҳада наинки спортчилар, ҳатто ҳакамлар ва мураббийлар ўртасидаги даҳанаки жанглар «қўл жанги»га айланиб кетганини кўриш мумкин.

Ҳолатга изоҳ сўраб, Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси вакили Ҳ.Маҳбубов билан боғландик.

Вакил муштлашув бўлганини инкор этмади, шу баробарида ҳолат бўрттирилгани, «пашшадан фил ясамаслик»ни таъкидлаб, бир қанча шахсларга нисбатан хизмат суриштируви бошлангани, бу борада қўшимча маълумот берилажагини айтди.

Бироқ лавҳаларни такрор-такрор кўргач, вазиятни бўрттиришга ҳожат йўқлиги, Ўзбекистон кубогидек нуфузли мусобақада бундай шармандали ҳолатлар рўй берганини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди, деган хаёлга борасан, киши.

Ўзи шундоғам Ўзбекистонда спортнинг каратэ тури жар ёқасига келиб қолган дейиш мумкин. Буни қўйидаги рақамлардан илғаш қийин эмас.

Ўтган бир йил давомида Токио олимпиадасига йўлланма берувчи ўн тўртта халқаро мусобақа ўтказилди, уларда иштирок этган вакилларимизнинг натижасидан фақат уялиш мумкин. Яъники, юртимиз спортчилари ўтган ўн тўртта халқаро мусобақанинг иккитаси умуман иштирок этмаган, ўн биттасида (!) эса бирорта ўрин насиб этмади. Фақат ўтган йили Японияда бўлиб ўтган (Premier League Токио-2018) мусобақада битта спортчимиз учинчи ўринни эгаллаган бўлса, ўзимиз мезбон (!) бўлган Осиё чемпионатида (Тошкент-2019) учта биринчи, битта иккинчи ва учта учинчи ўринлар «забт этилган».

Ҳолбуки, яқин-яқингача ўзбек каратэчилари халқаро миқёсда ўз ўрнига эди. Таассуф...



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Жуи-житсу турнирида оммавий муштлашув юз берди (видео) 19 янв, 21:47
  • Жиззахда футбол ўйини оммавий муштлашувга айланиб кетди (видео) 30 дек, 18:08
  • Каратэчиларимиз Ҳиндистонда ғолиб бўлди 23 янв, 19:16
  • Каратэ федерациясида раҳбар ўзгарди. Нурхон Нафасов лавозимини тарк этди 27 сен, 08:01
  • Саккиз йиллик танаффусдан сўнг Тошкент шаҳар каратэ федерацияси қайта тузилди 06 июн, 10:50
  • Нурхон Нафасов Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясига президент бўлди 16 мая, 19:57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Йўқолган болани тимсоҳнинг қорнидан топишди (фото) 04 авг, 12:00 1
  • 5 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда? 04 авг, 11:39 0
  • Мусиқа остида ёруғлик шоу уюштиришга қодир Xpeng P7 электромобили (видео) 04 авг, 11:18 109
  • Француз аёлларидан ёзда терини қандай парваришлаш борасида 3 та олтин қоида 04 авг, 10:57 78
  • Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган жанжал ҳақида расмий маълумот берилди 04 авг, 10:36 387
  • Афғонистондаги турмага ҳужум вақтида қочган мингдан кўпроқ маҳбус ушланди 04 авг, 10:13 187
  • Замонамизнинг зўрлари: Месси тўпурарлар пойгасида Роналдуга ета оладими? 04 авг, 09:50 321
  • Полиз табиби — тарвуз ҳақида сиз билмаган фактлар 04 авг, 09:26 360
  • Илон Маскнинг онаси болалари билан муҳтожликда ўтказган йиллари ҳақида сўзлаб берди 04 авг, 09:03 447
  • Фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчиларига қанча миқдорда пул мукофоти берилади? 04 авг, 08:39 243
  • Twitter’даги машҳурлар аккаунтини бузган 17 ёшли ўсмирнинг 3 млн долларлик биткоини борлиги маълум бўлди 04 авг, 08:16 332
  • Тюлень трюклари билан мушукни ўзига ром этишга уринди. Бироқ ... (видео) 04 авг, 07:53 355
  • Бўлимлар