«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:44
ЎЗO‘Z

Энди заргарларга тўсиқ йўқ

17 окт, 19:37 2 961 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди заргарларга тўсиқ йўқ Мамлакатимиз олтин ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи давлатлардан бири саналади. Жорий йил 2 октябрда мазкур масалаларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида ташкил этилган учрашув ҳам мазкур қарорнинг муҳокамасига бағишланди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида вилоятда заргарлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар иштирок этдилар.

Таъкидлаш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализация мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва реализациясини мониторинг қилиш тартиби белгиланган.

Қарорга кўра, Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди-дейди, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги қошидаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директор ўринбосари Турсун Аҳмедов. Низомга мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасида заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилади.

Ушбу маълумотлар асосида тадбиркорларнинг ҳисоботлари, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида тегишли ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал назорат ўтказилади. Камерал назорат натижасида тафовут аниқланса, солиқ тўловчига унинг ҳисоботларига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан талабнома юборилади. Тадбиркорларнинг фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилса, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

Жорий йилнинг 1 июлидан ишлаб чиқарувчиларга рўйхатдан ўтказилган шахсий тамғасини ишлаб чиқарган буюмларнинг асиллик даражасини мустақил белгилаш ва уларга белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изларини қўйиш ҳуқуқи берилганлиги ва бу ҳолда ноҳалол тадбиркорларга санкциялар қўлланилиб, уларнинг лицензиясининг фаолияти тўхтатилиши йиғилганларга атрофлича тушинтирилди.

Учрашув сўнгида заргарлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркорларга сўровномалар тақдим этилди. Улар мазкур сўровномалар бўйича тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларга барҳам бериш ва фаолиятини ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини қайд этдилар.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар