«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:51
ЎЗO‘Z

Буйракларни нима ишдан чиқаради?

16 окт, 19:36 5 842 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Буйракларни нима ишдан чиқаради? Фото: «Depositphotos»
Биз кўпинча саломатлигимизга жиддий эътибор бермаймиз. Қандайдир муаммо пайдо бўлгандагина шифокорга мурожаат қиламиз. Баъзан соғлигимизга зарар етказаётганимизни ҳатто ўзимиз ҳам пайқамаймиз. Мана, масалан, айрим одатлар буйракка салбий таъсир кўрсатади. «Улар қайси?» деган саволга «Рамблер» шундай жавоб берди.

Нотўғри турмуш тарзи
Жисмоний ҳаракатнинг камлиги ва ортиқча тана вазни иккинчи тип диабет ривожланишига ҳамда қон босими кўтарилишига сабаб бўлади.

Ўз билганича дори ичиш
Зарари тўғрисида қанча гапирилмасин, одамлар барибир ўз билганидан қолмайди. Рекламаларнинг найрангига учиб оғриқсизлантирувчи препаратларни пала-партиш қабул қилаверади. Бир қарашда бунинг ҳеч қандай зиёни йўқдек. Ахир бош оғриғи тўхтайди. Лекин кўпгина дори-дармонлар буйракка салбий таъсир ўтказиб, уларнинг фаолиятини издан чиқаради. Айрим препаратларни мунтазам қабул қилиш буйрак етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Энергетик ичимликлар
Кўпчилик кун давомида фаол бўламан деб вужудини «энергетик»ларга тўлдириб ташлайди. Таркибидаги таурин ниҳоятда хавфли эканлигини улар қаёқдан ҳам билсин?! Ушбу аминокислотанинг қонда тўпланиши буйрак етишмовчилигига олиб келади. Бундан ташқари, кунига биттадан «энергетик» ичишга одатланиб қолган бўлсангиз, (ичимлик таркибида қанд кўплиги боис) организм сувсизланишига дучор бўлишингиз турган гап. Бу эса буйракларга тушадиган юкламани кучайтиради.

Алкоголь ва сигарета
Алкоголь сувсизланишни келтириб чиқаради ва буйракларнинг фаолиятини издан чиқаради. Чекиш ҳам сурункали буйрак етишмовчилигининг хавфли омили саналади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 51
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 101
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 209
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 94
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 310
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 137
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар