«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 17:29
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди

14 окт, 18:46 963 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Боку шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро мулоқотни кенгайтириш, таълим ва ёшларнинг маънавий тарбияси масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари бу борадаги халқаро ҳамкорлик даражаси тобора юксалиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар замонавий хатар ва таҳдидларга қарши самарали курашиш, муқаддас ислом динининг соф қадриятлари ва чинакам инсонпарварлик мақсадларини халқаро ҳамжамиятга етказишга хизмат қилиши таъкидланди.

Кавказ мусулмонлари идораси раиси, ўз навбатида, Ўзбекистон Президентининг ислом оламининг бой меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш бўйича ташаббусларини ва бу борада қабул қилинаётган чоралар самарали эканини қайд этди.

Оллоҳшукур Пошшозода мамлакатларимиз ва бутун минтақада тинчлик, тотувлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш йўлида фаол мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳри раисини қабул қилди 03 дек, 17:00
  • Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга тайинланди 12 сен, 19:25
  • Қадимий Лангар Қуръони Диний идорага топширилди 24 апр, 07:20
  • Шавкат Мирзиёев Патриарх Кириллни қабул қилди (видео) 30 сен, 14:35
  • Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди 24 авг, 09:46
  • Муфтий Усмонхон Алимов Озарбайжон Президенти билан учрашди 11 июл, 18:34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нурмат Отабеков: «Клиник белгилар 95-97 фоиз ҳолатда 10-12 кундан кейин пайдо бўляпти» 05 апр, 16:56 0
  • Карантин вақтида меҳнатга ва меҳнат таътилига қандай ҳақ тўланади? 05 апр, 16:36 1
  • «Коронавирус қонунлари». Пандемия давридан олинадиган тажриба ҳақида 05 апр, 16:15 2
  • Минглаб фуқаролар учун карантин муддати тугамагунча беморлар камайишини кутиб бўлмайди – Отабеков 05 апр, 15:50 97
  • Шри-Ланкада коронавирус туфайли 3 мингга яқин маҳбус озод этилди 05 апр, 15:30 117
  • Ўрта Осиёда биринчи марта Ўзбекистонда сунъий нафас олдириш аппаратлари ишлаб чиқарилади 05 апр, 15:10 190
  • Бугун — Давлат хавфсизлик хизмати куни 05 апр, 14:53 196
  • Трамп: “Америка халқини ҳимоя қилиш учун ер-у осмонни остин-устун қилиб ташлаймиз” 05 апр, 14:34 951
  • «Прописка»дан ҳалос бўлиш бизга нима беради? 05 апр, 14:14 311
  • Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем 05 апр, 13:53 255
  • Иқлим коронавируснинг тарқалишига қандай таъсир кўрсатади? 05 апр, 13:31 1 213
  • Меҳнат вазирлиги уй бекалиги касбига ишга таклиф қилмоқда 05 апр, 13:10 922
  • Бўлимлар